Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2025, Тошкент вақти: 22:03

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

00:37 22.11.2023

"Россия Киевдаги амалдаги “режим” билан ёнма-ён яшай олмайди"

Родион Мирошник - Луганск ТВ ва радиоканали собиқ бош директори.
Родион Мирошник - Луганск ТВ ва радиоканали собиқ бош директори.

Бу гапларни 21 ноябр, сешанба куни юқори мартабали россиялик дипломат Родион Мирошник маълум қилди.

"Украинадаги воқеалар, махсус ҳарбий операция воқеаларига келсак, биз Россия ва Россия фуқаролари хавфсизлигини Украинадан келиб чиқадиган таҳдидлардан ҳимоялаш ҳақида гапириб келмоқдамиз. Украина ҳудудида мавжуд бўлган ҳозирги режим бутунлай заҳарли бўлиб чиқди ва биз у билан бирга яшаш вариантларини ҳали кўрмаяпмиз. Шунинг учун ҳамма нарса Президент Путин айтганидек кетмоқда - уни Россия Федерацияси ва яшовчилар учун хавфли бўлган ташқи таъсир ва ташқи бошқарувдан озод қилиш учун максимал денацификация ва демилитаризация қилиш керак. Бу хавф бартараф этилсагмна махсус ҳарбий операция мақсадларига эришилади”, деди Россиянинг махсус топшириқлар бўйичаэлчиси Родион Мирошник.

Родион Мирошник Москвада журналистларга Россия Украина кучларини мағлуб этиш учун “қанча керак бўлса шунча вақт” АҚШ бошчилигидаги НАТО ҳарбий иттифоқига қаршилик кўрсатиши мумкинлигини билдирди.

Президент Владимир Путин 2022 йил февралида Украинага қўшин киритди, бу Европада қуруқликдаги йирик ҳарбий можарога ва Совуқ Урушдан бери Россия ва Ғарб ўртасидаги энг жиддий қарама-қаршиликка сабаб бўлди.

Россия 2014 йилда аннексия қилган Қримни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, ҳозирда Россия Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган ҳудудининг 17,5 фоизини назорат қилади. Украинанинг бу йилги қарши ҳужуми Россия кучларига қарши сезиларли натижа бермади.

00:28 22.11.2023

Украина қўшинлари Днепрнинг чап қирғоғига жойлашганини тасдиқлади

Украина шу ойда ўз кучлари Днепрни кесиб ўтганини ва дарёнинг шарқий қирғоғида бир нечта кўприклар ўрнатганини айтди, гарчи Россия Украина позицияларига зарба бераётганини айтди.

Россия Мудофаа вазирлиги 810-гвардия денгиз пиёдалари бригадаси денгиз пиёдаларининг Украина кучларини мағлуб этгани акс этган видеони эълон қилди. Унда айтилишича, Украина кучлари Днепрдаги оролларга қўнишга муваффақиятсиз уринишларда катта талафот кўрган ва техникани йўқотган.

Украинанинг Днепрнинг шарқий қирғоғида мустаҳкам ўрнашиб олишга уриниши қанчалик аҳамиятли эканлиги ҳалигача номаълум. Днепрни кесиб ўтиш Украина бўлинмаларини бир томондан дарё ва ботқоқлик ўртасида, иккинчи томондан эса кучли мустаҳкамланган рус линиялари ўртасида қолдиради.

Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган маълумотларни тезкор тасдиқлаш имконига эга эмас.

00:24 22.11.2023

Украина президенти Озодлик ва Қадр-қиммат куни муносабати билан халққа мурожаатини эълон қилди

Владимир Зеленский сешанба кунги нутқида Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш ролини алоҳида таъкидлади.

"Йигирма йил олдин бу романтик орзу эди, ўн йил олдин у улкан мақсад эди ва бугун бу ҳақиқат", деди Зеленский.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Украина Россия билан давом этаётган можарода “ҳозир ўзини ва Европани ҳимоя қилаётган” билан бир вақтда Украина Европа Иттифоқининг тўлиқ аъзоси бўлиш учун ҳаракат қилмоқда.

“Цивилизациялашган дунё террорчилар билан муроса излаб, золимларга ён беришни бошласа, биз албатта ютқазамиз. Украина. Европа. Бутун дунё ютқазади. Биз улар билан дуранг бўлиши мумкинлигига соддалик билан ишониб, ютқазамиз. Бу урушда дуранг бўлиши мумкин эмас. Биз кучлимиз. Биз кучли бўлишимиз керак. Чунки одамлар фақат кучлиларга ишонади ва келажакни фақат кучлилар яратади. Фақат кучлилар бирлаша олади. Озод бўлиш учун бирлашинг. Муносиб бўлиш учун эркин бўлинг”, деди Украина Президенти.

Видеомурожаат "Қадр-қиммат инқилоби" нинг асосий воқеалари бўлиб ўтган Киев марказида суратга олинган.

2013 йилнинг 21 ноябр куни Москвага дўстона муносабатда бўлган Украина президенти Виктор Янукович мамлакатнинг Европа Иттифоқи билан яқинлашиши ҳақидаги келишувни тўхтатаётгани ва бунинг ўрнига президент Владимир Путиннинг Россияси билан алоқаларни чуқурлаштиришини маълум қилди.

Ғазабланган украинлар тез орада ҳукуматга қарши тинч намойишлар учун Мустақиллик майдонини тўлдирди. Кейинроқ полиция одамларни тарқатиш учун таёқ ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатганидан сўнг, намойишчилар баррикадалар билан чодирлар шаҳарчаларини қурдилар.

Полиция зўравонлигига жавобан, декабр ойи бошида юз минглаб одамлар намойишларга қўшилди. Украина миллий хотира институти қўзғолон пайтида 107 киши ҳалок бўлганини маълум қилганди.

Бу инқилоб оқибатида руспараст Янукович ҳукумати ағдарилди.

00:18 22.11.2023

Евромайдон ҳодисаларига 10 йил тўлди

2013 йил ноябр ойининг охири - 2014 йил феврал ойидаги воқеалар Украина тарихига Евромайдон ёки “Қадр-қиммат инқилоби” номи остида кирди.

Намойишлар ўн йил аввал Украина ҳукумати Европа интеграцияси сиёсатини тўхтатганини эълон қилганидан кейин бошланган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG