Тошкентдаги савдо масканларида фото ва видео тасвирга олиш учун тўлов жорий этилиши жамоатчилик, хусусан, ижодкорлар орасида ташвиш уйғотди.
27 ноябрь куни Бишкекда МДҲ Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг саммити бўлиб ўтмоқда. Янги йилдан бошлаб ташкилот бош котиблигига Қирғизистон вакили Таалатбек Масадыков тайинланди. Арманистон вакили бу сафар ҳам КХШТ саммитига келмади.
Ўзбек-туркман чегарасида узоқ йиллардан буён минтақадаги энг ёпиқ давлат сифатида қолаётган Туркманистон билан биринчи эркин савдо зонаси очаси очилди.
Шавкат Мирзиёев «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади. Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, фармонга мувофиқ, махсус ҳукумат комиссияси тузилган.
Ўзбекистон пойтахти ҳаво ифлосланиши бўйича халқаро рейтингда энг зарарли шаҳарлар рўйхатининг юқори ўринларидан тушмаяпти. Расмий идоралар аҳолига очиқ ҳавода кўп юрмасликни, зарурат туғилганда кўчада ниқоб тақишни тавсия этмоқда.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШнинг минтақа фойдали қазилмаларига эътибори фонида Хитой таъсирини мустаҳкамлаш мақсадида Марказий Осиёнинг уч мамлакатига сафарқилмоқда.
The Insider ҳамда L’Express нашрларининг ёзишича, шу йил ёзида ўзбекистонлик банкирнинг Парижда ўғирлаб кетилиши тортиб олинган бизнесни легаллаштириш ва қарздорлик масаласини ҳал қилиш мақсадида "саҳналаштирилган" бўлиши мумкин.
Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистони" ҳақиқатми ё сароб? Узоқ йиллар Ўзбекистон ва минтақада ишлаган Британиянинг нуфузли The Economist журнали мухбири Жоанна Лиллис ўзининг янги китобида ана шу саволга жавоб излайди.
Россиянинг Марказий Осиёдаги ахборот воситаларида ўз иштироқини янги лойиҳалар орқали кучайтириши таҳлилчилар орасида хавотир уйғотди.
Давомини ўқинг