Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2025, Тошкент вақти: 22:43

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

12:01 21.11.2023

Москвада 23 ёшли йигит военкоматга чақиртирилгани ортидан ўз жонига қасд қилди

Москвада 23 ёшли йигит шаҳар марказидан узоқ бўлмаган мерганлик клубида ўз жонига қасд қилди, деб хабар берди “База”. Хабарда айтилишича, бунга йигитга военкоматдан чақирув қоғози келгани сабаб бўлган.

Нашрнинг билдиришича, йигит ўлимидан олдин дўстларига ваоенкоматдан чақирув қоғози келгани, аммо армияга бориш истагида эмаслиги тўғрисида ёзган. У военкоматга 21 ноябрь куни эрталаб етиб келиши лозим бўлган.

“360” телеканалининг хабар беришича, унинг дўстлари “Вистрел” мерганлик клуби маъмуриятини йигит ўз жонига қасд қилмоқчи экани ҳақида огоҳлантирган. Бироқ клуб ходимлари буни ҳазил сифатида қабул қилган.

Россияда октябрдан бошлаб 31 декабргача кузги чақирув бошланган. Армияга жами 130 минг кишини чақириш режалаштирилган.

Украинадаги урушга мобилизация эълон қилинганидан сўнг Россия ҳукумати армияда хизмат қилишдан бўйин товлаганлик, буйруқни бажармаганлик, дезертирлик каби ҳолатлар учун жавобгарликни кучайтирган. Бу айбловлар юзасидан узоқ йиллик қамоқ жазолари белгиланган.

11:42 21.11.2023

АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам доирасида HIMARS беради

АҚШ 20 ноябрь куни Украинага юз миллион долларлик навбатдаги ҳарбий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. Мазкур кўмак доирасида Киевга яна бир HIMARS ракета тизими етказиб берилади.

Бундан ташқари Украинага “Стингер” зенит ракеталари, танкларга қарши “Жавелин”лар, TOW ва АТ-4, артилерия снарядлари, уч миллиондан ортиқ ўқ, ҳарбий техника учун эҳтиёт қисмлар ва қишки кийим-кечак берилади.

Янги ҳарбий ёрдам тўғрисида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остиннинг Киевга 20 ноябрда қилган расмий сафаридан сўнг билдирилди.

Остин президент Владимир Зеленский билан учрашувдан сўнг ўтган матбуот анжуманида Украина армияси Россияга катта зарар етказгани, босиб олинган ҳудудларнинг деярли ярмини озод қилгани ва Қора денгиз флотини ўз соҳилидан чекинишга мажбур қилгани ҳақида гапирди.

16:54 19.11.2023

Шольц: Россия қўшинларини олиб чиқиб кетса музокарага тайёрмиз

Германия канцлери Олаф Шольц Россия президенти Владимир Путин билан янги музокараларга тайёрлигини билдирди.

Бироқ музокаралардан Путин амалий ишга тайёрлигини намойиш этган тақдирдагина маъно бўлиши мумкин, деб ёзади Sueddeutsche Zeitung.

Шольц Путинни Украина тинчликни қарор топдириш йўлида биринчи қадамни қўйишга чақирди.

“У қўшинларини олиб чиқиб кетиши керак. Бироқ ҳозирда бунақа бўлишининг бирон аломати йўқ. Путин ўз мақсадига эришмаслиги, яъни қурол кучи билан қўшни мамлакатнинг бир қисмини аннексия қилмаслиги керак”, дея таъкидлади канцлер.

16:51 19.11.2023

Украина Қуролли кучлари маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 2 мингдан ортиқ дрон олди

Логистика кучларига давлат номидан Украинада ишлаб чиқарилган 2000 дан ортиқ дрон берилди. Бош штаб уларни тақсимлаб, фронтнинг энг қайноқ участларига етказиб беради.

"Дронлар орасида коптерлар ва учоқ турига мансублари – разведкачилар, камикадзелар ва кўп марталик бомбачилар бор. Улар душман позицияларини ва техникаларини йўқ қилишга ёрдам беради”, деди бош вазир ўринбосари Михаил Фёдоров.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG