Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2025, Тошкент вақти: 23:19

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

16:48 19.11.2023

Россия дронлари Украина инфратузилмасига зарба бериб, электр узилишига олиб келди

Президент Владимир Зеленский жума куни кеч соат 20:00 дан шанба куни саҳар 4:00 оралиғида Украинанинг бир неча вилоятига ҳужум қилган 38 та “Шаҳед” дронларидан 29 тасини уриб туширгани учун Ҳарбий-ҳаво кучларини табриклади.

“Ўтган кеча осмонимизда салкам 30 та “Шаҳед” йўқ қилинди. Тезкор ўточар гуруҳлар, авиация, ҲҲК ва зенит-ракета қўшинларида хизмат қилаётган барча жангчиларимизни табриклайман. Йигитлар, сизнинг мерганлигингиз Украина учун ҳаёт, демакдир. Қиш яқинлашгани сайин россияликлар кучлироқ зарба беришга интиладилар”, деди ўз сўзида Зеленский.

Россия дронларининг Украина инфратузилма объектларига зарбалари мамлакат жануби, жануби-шарқи ва шимолидаги 400 дан зиёд шаҳар ва қишлоқларда электр энергияси узилишига олиб келди, дея маълум қилди шанба куни Украина расмийлари.

Ўтган қишда Россия Украинага юзлаб ракета ва дронлар билан зарба бериб энг совуқ паллада миллионлаб одамларни электрсиз, иссиқликсиз ва сувсиз қолдирган эди.

16:47 19.11.2023

Россия икки кечадан бери Киевга дронлар билан ҳужум қилмоқда

Россия бир неча ҳафталик танаффусдан сўнг кетма-кет икки кечадан бери Киевга устма-уст дронлар билан ҳужум уюштирмоқда, дея маълум қилди Украина пойтахти ҳарбий маъмурияти.

“Якшанба (19 ноябр) куни, саҳарга яқин душман дронлари гуруҳ-гуруҳ бўлиб, турли тарафдан Киевга ҳужум қилди, айни чоғда улар йўналиш бўйлаб ҳаракат векторини тез-тез ўзгартириб турди”, деб ёзди “Телеграм”да Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко.

Украина ҲҲК хабарига кўра, Россия учирган 20 та “Шаҳед” камикадзе дронларининг 15 таси ҲҲМ тизимлари ёрдамида Киев, Полтава ҳамда Черкас вилоятида осмонида йўқ қилинган.

Попко “жиддий вайронагарчилик” ёки қурбонларга оид маълумот тушмаганини айтмоқда. Мулозим айтишича, Киев шаҳрида ва унинг атрофида 10 га яқин дрон уриб туширилган.

Reuters агентлиги ушбу маълумотларни мустақил манбалар орқали текшира олмади. Россия томони эса изоҳ бергани йўқ.

14:34 18.11.2023

Россия бўйлаб озиқ-овқат дўконларида - нархлар кескин кўтарилди

Украинадаги уруш ва Ғарб томонидан киритилган сон-саноқсиз санкциялар туфайли инфляция кун сайин ошиб бормоқда.

Икки фарзанднинг онаси Даря Стпенова эри топадиган 50 000 рубл – ойига тахминан 550 долларга кун кечиришга ҳаракат қилмоқда.

"Бир фарзандим беш ёшда, яна бири янги туғилган. Шу беш йил ичида ҳамма нарса кескин қимматлади. Ҳозир памперслар нархи икки-уч баравар, болалар овқатлари нархи эса тўрт баравар ошиб кетди", дейди Степанова.

2022 йил феврал ойида уруш бошланганидан бери рубл АҚШ долларига нисбатан кескин қадрсизланди. Бу эса импорт моллари нархининг ошишига олиб келди.

Бу холат 2024 йилда бўлиши кутилаётган сайловлар олдидан бўляпти.

Владимир Путин камида 2030 йилгача ҳокимиятда қолиш учун президентликка яна ўз номзодини қўйиши кутилмоқда.

Расмий статистикага кўра, 15 миллиондан ортиқ россиялик қашшоқлик чегарасида яшайди.

Айрим иқтисодчилар сайловдан кейин Россияда рубл яна ҳам тушиши инфляция яна ҳам юқорилашини башорат қилмоқда.

14:32 18.11.2023

Харковда ер ости мактаблари қурилмлоқда

Россия ҳаво ҳужумлари таҳдиди остида қолган Украина шарқидаги Харков вилояти расмийлари болаларга хавфсиз билим олишлари учун мустаҳкам ер ости мактабларини қуришни бошлади.

Россия билан чегарадош Украинанинг бу вилоятидаги мактабларда ўқиш онлайн тарзида ўтказилмоқда.

Янги қурилажак ер ости мактаблари болаларга ўқишни анъанавий тарзда давом эттириш имконини беради.

“Бу қурилмалар С-300 ракеталари зарбаларига дош бера олади. Ер ости мактаблари ҳар бири 500 болага мўлжалланган. Бу ерда ҳожатхоналардан тортиб, сув таъминоти, мустақил электр таъминоти, дизел генераторлари, канализация ва энг муҳими болалар таълим олишлари учун зарур бўлган барча шароитлар бўлади”, дейди харковлик архитектор Виталий Коротков.

Харков тез-тез рус ракеталари, учувчисиз учоқлари ва артиллерияси томонидан нишонга олинади.

Россия босқинида вилоятда 817 та мактаб зарар кўрган ёки буткул вайрон бўлган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG