Линклар

Шошилинч хабар
04 декабр 2025, Тошкент вақти: 04:11

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:21 7.11.2023

Руслар кемасига украин ракетаси зарбаси видеоси

Интернетда аннексия қилинган Қримдаги Керчдаги “Залив” кемасозлик заводига 4-ноябр куни Украинанинг ракета ҳужуми натижасида Россиянинг "Асколд" корвети кўрган зарар даражасини баҳолаш имконини берувчи фотосурат пайдо бўлди.
Суратга кўра, SCALP қанотли ракеталари (Британия Storm Shadow ракеталарининг французча версияси) Калибр ва Оникс қанотли ракеталарини учиришга қодир саккизта вертикал учириш мосламаси жойлашган Асколднинг марказий қисмига келиб тушган ва Корветнинг асосий қурол тизимини йўқ қилган.

Шунингдек, ракеталар Асколд кемасига урилган лаҳзани акс эттирувчи видео ҳам пайдо бўлди.
Аввалроқ “Озодлик” радиоси Украина хизматининг “Схемалар” лойиҳаси ракета зарбасидан сўнг Керчдаги заводнинг сунъий йўлдошдан олинган суратларини эълон қилган эди.
"Асколд" - "Қоракурт" типидаги кичик ракета кемаси бўлиб, у 8 тагача "Калибр" ракеталарини олиб юриши мумкин.
“Залив” заводи Шарқий Европадаги Россия денгиз флотининг ҳарбий фрегатларини қурувчи энг йирик кемасозлик корхоналаридан бири ҳисобланади.

19:17 7.11.2023

Херсон вилоятининг янги шиддатли ўққа тутилиши

Охирги 24 соат ичида Украина назорати остидаги Херсон вилояти ҳудуди 84 марта ўққа тутилди, Россия қўшинлари минтақага 558 снаряд отган. Бу ҳақда бугун эрталаб вилоят ҳарбий бошқармаси маълум қилди.
Бошқарма маълумотича, камида 6 нафар тинч аҳоли жароҳатланган.

19:16 7.11.2023

Авдеевканинг бугунги аҳволи

Россия қўшинлари бир ойдан ортиқ вақтдан бери қуршаб олишга уринаётган Украинанинг Донецк вилоятидаги Авдеевка шаҳри тинимсиз ўққа тутилишидан аслида харобага айланган. Украина кўнгиллиларидан бири томонидан нашр этилган мана бу видео 5 ноябрда тасвирга олинган.
Шаҳар буткул вайрон қилинганини кўриш мумкин.

20:41 6.11.2023

Россия билан урушда Юрий Глодан исмли украин аскари ўлди

У оиласи Одессада Россиянинг ракета зарбасидан ҳалок бўлганидан сўнг фронтга кетган эди.

Глоданнинг ўлими ҳақида Одесса вилояти ҳарбий маъмурияти бошлиғи Олег Кипер маълум қилди.

2022 йил апрелда Одессадаги “Тирас” турар-жой мажмуасига Россия ракетаси тушади. Ўша фожиада Юрийнинг уч ойлик гўдак қизи Кира, 28 ёшли хотини Валерия ҳамда қайнонаси Людмила ҳалок бўладилар. Юрийнинг ўзи бу вақтда дўконда бўлган.

Яқинлари ўлимидан сўнг Юрий Глодан Украина Қуролли кучларига хизматга киради. Юрий дастлаб “Азов” батальони сафида, кейинроқ 3-махсус штурмчилар бригадасида жанг қилган.

Глодан 12 сентябрдан бери бедарак йўқолган деб ҳисобланарди. Унинг яқин дўсти Александр Яковенко эълон қилган ёзишмаларга кўра, Юрийни жасадини бўйнидаги хочидан таниб олишган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG