Зеленскаянинг Қримдаги квартираси кимошдида сотилди
Украина президентининг рафиқаси Елена Зеленскаянинг аннексия қилинган Қримдаги квартираси душанба куни кимошди савдо йўли билан сотилди. “Торги” давлат ахборот тизими маълумотига кўра, квартира 44,3 миллион рублга харид қилинган. Эслатиб ўтамиз, Украина мулозимларининг Қримдаги мол-мулклари аввалроқ Россия ҳукумати томонидан национализация қилинган эди.
Зеленскаянинг Ялтадаги уч хонали квартирасини москвалик Ольга Липовецкая сотиб олган.
Қримга Россия раҳбар этиб тайинлаган Сергей Аксёнов “украин тадбиркорларининг мол-мулклари”ни сотишдан тушган пул Россия армияси эҳтиёжларига сарфланишини айтган.
Ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаган мигрантларга 22 та жиноят иши очилди
Москва Тергов қўмитаси (ТҚ) Россия фуқаролигига кирган марказий осиёликларга нисбатан ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлашга оид 22 та жиноят иши очди. 80 дан ортиқ киши Россия Федерацияси ҚК таркибида ҳарбий хизматни ўташга жўнатилди, дейилади Қўмита телеграм-канали хабарида:
“Тергов Қўмитаси ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаётган шахсларни аниқлаш мақсадида” Москва ҳарбий комиссариатлари билан бирга ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг шахсий ҳужжатларини ўрганмоқда. Бу ишлар доирасида “бўйин товловчилар Россия фуқаролигига қонуний ўтган-ўтмагани текширилмоқда”.
Қўмита, агар одам “ҳарбий ёки муқобил фуқаровий хизматни ўташдан бўйин товласа”, қонунчиликка мувофиқ, унинг Россия фуқаролиги тугатилиши ҳақида огоҳлантирган.
Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Украинага қарши урушда қатнашишдан бош тортган мигрантларни Россия фуқаролигидан маҳрум этишни таклиф қилган эди. Август ойидан бери Россияда “янги” фуқароларга қарши рейдлар ўтказилмоқда – улар ушланиб, ҳарбий комиссариатларга олиб бориляпти ва қўлларига чақирув хабарномаси тутқазиляпти.
Россия Украина бўйлаб ракета зарбаларига 22,8 млрд доллар сарфлади
Россия Украина бўйлаб ракета зарбаларига 22,8 млрд доллар сарфлади ва ишлаб чиқаришни оширида давом этмоқда, дея хабар беради Forbes.
Жорий йилнинг октябр ойи ҳолатига кўра босқинчилар Украинага қарата 3 мингдан ортиқ ракета учирган, ракета ҳужумларига ҳар ой 0,5 - 1 млрд доллар сарфланмоқда.
Украина Бош штабига кўра, Россия 2003 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини ойига 100 та ракетага етказган, Shahed-136 дронларини қўллаш интенсивлиги эса 2022 йилга қиёсан 6 бараварга ошган.
БМТ комиссияси Гроза қишлоғи тинч аҳолисига ҳужумда Россияни айблади
Ҳисобот Украинадаги Инсон ҳуқуқлари мониторинги миссияси томонидан тўпланган ва тасдиқланган маълумотларга асосланган. Экспертлар портлаш жойини кўздан кечириб, 35 киши, жумладан маҳаллий аҳоли вакиллари, гувоҳлар, омон қолган икки киши, тиббиёт ходимлари ва ўликхона ходимлари билан суҳбатлашди.
Лиз Тросселл БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили 7 ва 10 октябрь кунлари Грозага ҳужум тафсилотларини ўрганди.
"Бугун биз 5 октябр кунги Россиянинг ҳаво ҳужуми бўйича ҳисоботни эълон қилдик. Россия қуролли кучлари бомбардимон қилган кафеда ёки унинг ён атрофиида ҳарбий хизматчилар ёки бошқа қонуний ҳарбий нишонлар мавжудлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ", деди Троссел хони.
"Биз эълон қилган ҳисоботда ракета зарбасининг Грозага ҳалокатли таъсири, 15 оила икки ёки ундан ортиқ яқинларидан айрилгани ҳақида батафсил маълумот келтирилган", - дея қўшимча қилди у.
БМТ ҳисоботида Россия Федерациясини айбдорларни жавобгарликка тортиш учун тўлиқ ва ошкора тергов ўтказишга ҳамда келгусида бу каби ҳужумларнинг олдини олиш чораларини кўришга чақирди.
Шунингдек, ташкилот Россияни жабрланганлар ва уларнинг оилаларига компенсация тўлашга чақирган