Линклар

Шошилинч хабар
04 декабр 2025, Тошкент вақти: 06:56

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:22 1.11.2023

Украинага дрон ва ракета ҳужумлари

Биринчи ноябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари “Шаҳед” русумли дронлар ҳамда Х-59 бошқариладиган авиация ракетаси билан Украинага ҳужум қилди. Украина Ҳаво кучларига кўра, зарбалар муҳим инфратузилма ва ҳарбий объектларга йўналтирилган.

Полтава вилояти ҳарбий администрацияси раҳбари Филип Пронин дронлардан бири Кременчуг нефтни қайта ишлаш заводига тушгани ҳақида ёзди.

Ракета ва дронлар Россиянинг Курск вилояти ҳамда Приморско-Ахтарск (Краснодар ўлкаси) ҳудудидан учирилган. “20 та Shahed-136/131 дронларидан 18 таси уриб туширилди. Х-59 бошқариладиган авиация ракетаси ҳам йўқ қилинди”, дейилади Украина ҚК Ҳаво кучлари хабарномасида.

19:04 31.10.2023

Ш.Мирзиёев Ғазога 1,5 млн доллар ажратди

Президент Шавкат Мирзиёев 31 октябр кунги энергетика тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича вазифалар ижроси юзасидан ўтказган йиғилишда ҳозирги кунда бутун дунёда катта ташвиш ва хавотир уйғотаётган Фаластин -Исроил можаросига тўхталди:
"Биз Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз.
Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим.
Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз."

Ўзбекистон президенти зўравонлик янада авж олаверса, бу халқаро вазиятнинг кенг миқёсда издан чиқишига, қуролли тўқнашувларга янги кучлар тортилишига олиб келади, деди.
Шавкат Мирзиёев ўзбек ёшларига мурожаат қилиб, уларни турли ёлғон ташвиқотларга берилмасликка, қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этмасликка чақирди.

18:57 31.10.2023

Мигрантлар туфайли мамлакатни йўқотамиз, ўзлигимизни йўқотамиз - Патриарх Кирилл

Патриарх Кириллнинг айтишича, россияликлар муҳожирлар туфайли "мамлакатларини қўлдан бой бериб қўйиши" мумкин.

“Бизда ҳақиқатан ҳам туғилиш даражаси етарли эмас ва унинг оқибатлари мамлакат учун ҳалокатли бўлиши мумкин. Аввалига гапиришни билишмайди, кейин бироз русча гаплаша бошлайдилар, кейин эса русларга турмушга чиқадилар, рўйхатдан ўтадилар, фуқаролик оладилар... Бундай одамлар бизга на эътиқоди, на маданияти жиҳатидан яқин бўлади. Уларнинг ўз эътиқоди ва маданияти бор”, деди Рус патриархи Кирилл.

Патриарх, шунингдек, Россияга "ташқаридан" кучли босим ҳақида гапирди ва унга қарши бирлашишга чақирди.

Москва муфтийси Илдар Аляутдинов Москва ва Бутун Рус Патриархи Кириллнинг баёнотларига жавобан, муҳожирлар оқими русларнинг ўзлигини йўқ қилишга қодир эмаслигини айтди. Муфтий Ислом маданияти Россия маданиятининг бир қисми эканини эслатиб қўйди

“Муҳими, русларнинг ўзлари ҳам ўз халқининг анъаналарини асраб-авайлашдан манфаатдор бўлиши, ватанпарварлик руҳида бўлиши ва мамлакатни мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиши керак. Дарз кетган нарсанигина ёриш мумкин. Ўзликни сақлаб қолиш масъулиятини бошқаларга юклаб қўйиш ножоиздир."

У Россия азалдан кўп миллатли ва кўп динли давлат бўлиб келганини, шу нуқтаи назардан барча миллат ва дин вакилларини ҳурмат қилиш муҳимлигини таъкидлади.

18:43 31.10.2023

Рамзан Қодиров: Талабни бажармаса - тўртинчи ўқни пешонасига отинг!

Рамзан Қодиров чечен кучишлатар ходимларини, Чеченистонда тартибсизликлар бошланган тақдирда норозилик акциялари иштирокчиларига ўқ узишга чақирди. У республика ҳукумати йиғилишида Махачқала аэропортида бўлган оммавий тартибсизликка тўхталиб, шундай деган.

“Бизда ақалли бир киши рухсат этилмаган тартибсизликларга чиқадиган бўлса ҳам, ушлаб, тиқиб қўйинглар. Ёки осмонга уч марта огоҳлантирувчи ўқ узинг, агар у шунда ҳам қонун талабини бажармаса – тўртинчи ўқни пешонасига отинг. Қайтиб ҳеч ким чиқмайди. Бу менинг буйруғим”, деди Чеченистон раҳбари.

Қодиров ўтган кеча Чеченистонда ҳам шунга ўхшаш “фитна”нинг олди олинганини қўшимча қилди, лекин бирон тафсилотни очиқламади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG