Линклар

Шошилинч хабар
04 декабр 2025, Тошкент вақти: 08:26

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:21 31.10.2023

Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси: Ёшлар ва болалар можародан бевосита жабр чекаётир

Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси Исроил ва ҲАМАС ўртасида давом этаётган тўқнашувларда Ғазо тинч аҳолиси ҳалок бўлаётганидан жиддий хавотирдалигини билдирди.

Исроилнинг тинимсиз бомбардимонлари оқибатида минтақада минглаб одамлар ҳалок бўлди ва катта ҳудуд вайронага айланди.

"Ғазо дунёдаги энг аҳоли зич минтақалардан бири. Бундай муҳитда болаларни, тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун жуда эҳтиёт бўлиш муҳим. Аҳоли зич жойлашган ҳудудда бу жуда қийин ҳамда бу жабрланган аҳоли учун вазиятни янада кескинлаштиради. Аҳолининг қарийб ярмидан кўпини 18 ёшгача бўлганлар ташкил қилади. Бу кўплаб ёшлар ва болалар можародан бевосита жабр чекаётганини билдиради", деди Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси вице-президенти.

Карбонние Ғазога инсонпарварлик ёрдамини етказиш қийин кечаётган бўлсада, ХҚХҚ инсонлар мушкулини енгиллаштириш учун бор кучини сарфлаётганини таъкидлади.

19:20 30.10.2023

30 октябр - Сиёсий қатағонлар қурбонлари хотираси куни

29 октябр куни Россияда ва бошқа қатор мамлакатларда сиёсий қатағонлар қурбонлари хотираси учун “Исмларнинг қайтиши” анъанавий акцияси ўтказилди. Акция иштирокчилари совет террори йилларида ҳалок бўлган инсонларнинг исмларини ўқидилар.

Акция олдидан “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилоти баёнот билан чиқди:

“Ҳарбий можаролар, оммавий қотилликлар ва ҳибсга олишлар манзарасида, бу воқеалар қаерда бўлаётганидан қатъий назар, ҳар бир алоҳида инсон ҳаётининг қийматини эслашга ўткир эҳтиёж туғилади. Биз бугун турли сабабларга кўра совет давлати террори қурбонларини хотирлашни ва улар ҳақида гапиришни муҳим деб биладиган барчани “Исмларнинг қайтиши” акциясига таклиф этамиз”

Россиянинг кўплаб шаҳарларида, шунингдек Украина, Германия, Чехия, Озарбайжон, Грузия, Арманистон ва бошқа мамлакатларда “Исмларнинг қайтиши” акциялари ўтказилиб, тадбир чоғида “Мемориал” билан тўғридан-тўғри уланиш ташкил қилинди.

Москвада акция Лублянка майдонидаги Соловецк тоши ёнида ўтказилди, полиция 29 октябр куни эрталабдан майдонни ўраб олди.

Новосибирскда прокуратура “Исмларнинг қайтиши” акцияси ўтказилишини тақиқлади.

1974 йил 30 октябрда Мордовия ва Перм қамоқхоналари маҳкумлари СССРдаги сиёсий қатағонларга қарши норозилик сифатида очлик эълон қилишган эди. Ўшандан бошлаб ҳар йили шу санада сиёсий маҳкумларнинг очлик эълон қилиши, 1987 йилдан эса Совет Иттифоқининг турли шаҳарларида намойишлар бўлиши анъана тусини олди. 1991 йил 18 октябрда РСФСР Олий Советининг “Сиёсий қатағонлар қурбонларини хотирлаш кунини белгилаш тўғрисида”ги қарори қабул қилингач, 30 октябр расман хотира куни сифатида тан олинди.

19:18 30.10.2023

Волновахада бир оиладан бўлган 9 кишининг отиб ўлдирилишида рус ҳарбийлари айбланмоқда

Украинанинг Донецк вилоятидаги Россия қўшинлари оккупация қилган Волноваха шаҳрида тўққиз киши, жумладан икки бола жасади топилди, барча жасадларда ўқотар қуролдан етказилган жароҳат излари бор. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси маълум қилмоқда.

Жасадлар хусусий уйда топилган. Икки ва ундан ортиқ шахслар, жумладан ёш болаларнинг ўлдирилиши (Россия ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми, “а” ва “в” бандлари) факти бўйича жиноят иши қўзғатилган, жиноятга алоқадор шахслар аниқланмоқда. Тергов қўмитаси бошқа тафсилотларни очиқламаган.

Astra телеграм-канали уй эгасининг қўшнилари ва узоқ қариндошларига ҳавола берган ҳолда, воқеа 27 октябр куни содир бўлганини хабар қилди. Baza телеграм-канали маълумотида эса жиноят 28 октябрда юз бергани, уйда эр-хотин икки фарзанди билан бирга яшагани, ўша куни уларникида муҳтамалан дўстлари бўлган яна беш киши бўлгани айтилади.

Қотиллик сабаблари ҳозирча мавҳум. Baza ёзишича, 28 октябр “кечаси соат иккида хусусий уйда хонадон соҳиблари билан таниқ белгиларсиз ҳарбий уст-бош кийган номаълум одамлар ўртасида можаро келиб чиққан”. Уйдаги тўққиз кишининг барчаси отиб ўлдирилган ва бошқа-бошқа хоналардан топилган. Жанжал нимадан чиққани ва ҳарбий кийимли шахсларнинг бу қотилликларга алоқаси бор ёки йўқлиги ўрганилмоқда.

“Уларни РФ Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиси ўлдирган. У Наташанинг эри билан ниманидир талашиб қолган. Воқеадан сўнг дарҳол катта бошлиқлар келишиб, ҳаммасини бости-бости қила бошлашди, қўшниларга чурқ этмаслик буюрилди”, дея оиланинг бир танишидан иқтибос келтиради Astra.

Тармоқларда бу қотилликка Украина урушига жалб қилинган қодировчилар алоқаси борлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Қўшнилардан бири барча марҳумлар бошларига отиб ўлдирилганини айтди.

“Бошига отиб ўлдириб, каравотларга ётқизиб қўйилган. Сўнгра уйни сув бостиришган, далилларни йўқ қилиш учун бўлса керак. Қотиллар рус ҳарбийлари эканини барча қўшнилар кўрди. Ҳеч ким ушлангани йўқ, ҳамма даҳшатда”, деди ўлдирилганларнинг қўшниси.

Волноваха шаҳри Россия қўшинлари томонидан 2022 йил мартда босиб олинган эди.

19:12 30.10.2023

С.Шойгу: Россия Украина бўйича музокараларга тайёр

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Пекинда бўлиб ўтаётган ҳарбий форумда Россия Украина инқирозини тартибга солиш бўйича музокараларга тайёрлигини айтди.

Хитойнинг ҳарбий дипломатия бўйича Сяншан йиллик форумида сўзга чиққан Шойгу Россия Ғарб билан "биргаликда яшаш" бўйича музокараларга тайёр эканини қўшимча қилди.

"Россия ҳар қандай хавфсизлик муаммосини муҳокама қилиш ва ҳал қилиш бўйича музокараларга очиқ. Агар бу мулоқот ҳалол, адолатли ва ўзаро ҳурматга асосланган бўлса. Бироқ бу учун Ғарб Россияни »стратегик мағлубият"га учратишни мақсад қилган бузғунчи ғоясини қайта кўриб чиқиши керак. Бу соҳада самарали музокаралар олиб бориш мумкин. Зарур шарт-шароит яратилса, биз Украина инқирозини можародан кейин ҳал қилиш бўйича ҳам, келгусида Россия-Ғарб ҳамкорлиги параметрлари юзасидан ҳам реал асосларда сиёсий мунозараларга тайёр бўламиз”, деди Россия мудофаа вазири.

Шойгу НАТО давлатлари минтақада қуролланиш пойгасига киришиб, ўз ҳарбий иштироки ҳамда ҳарбий машғулотлар кўламини ошираётганини таъкидлади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG