Линклар

Шошилинч хабар
04 декабр 2025, Тошкент вақти: 10:45

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:58 27.10.2023

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС вакилларининг Москвага келганини билдирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова пайшанба кунги брифингда ХАМАС вакиллари айни дамда Москвадалигини тасдиқлади.

"Мен ҳам айтишим ва тасдиқлашим мумкинки, тегишли Фаластин ҳаракати вакиллари Москвага ташриф буюришмоқда. Алоқаларга келсак, кейинроқ хабар берамиз".

РИА Новости давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, ҲАМАС делегациясига гуруҳнинг сиёсий қаноти аъзоси Мусо Абу Марзук бошчилик қилмоқда.

Шунингдек, Захарованинг айтишича, Россия ва МДҲ давлатларининг 1000 нафар фуқароси Россия ҳукуматига Ғазодан эвакуатсия қилинишини сўраб мурожаат қилган.

"Россия президентининг кўрсатмаси билан тезкор эвакуацияни ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Идоралараро тезкор штаб тузилиб, ёрдам сўраган ватандошларни эвакуация қилиш учун зарур бўлган куч ва воситалар сафарбар қилинган. Биз Исроил, Миср, Фаластин ҳукуматлари ҳамда тегишли халқаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз. Ғазо секторининг Миср билан чегарасида Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти очилгандан сўнг дарҳол эвакуация чораларини бошлашга тайёр бўламиз”, деди Захарова.

Захарова Арманистонни Арманистон-Озарбайжон можаросида Россия ўрнига Европага ёрдам сўраб мурожаат қилганини танқид қилди.

У Европа Иттифоқи миссиясини "Россия ва Эронга қарши разведка маълумотларини йиғишда" айблади ва "агар Ереванда сиёсий ирода бўлса" Россия ҳали ҳам Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирларини қабул қилишга тайёрлигини айтди.

Украина можароси ҳақида гапирар экан, Захарова 29 октабр куни Малтада режалаштирилган Копенгаген форматидаги учрашув Кремл нуқтайи назаридан “мутлақо истиқболга эга эмас”лигини билдирди.

Москвага келган Хамас делегацияси вакили Абу Ҳамид “Коммерсант” газетасига “Исроилнинг Ғазо секторини бомбалаши натижасида ҳозиргача 50 нафар гаровга олинган маҳбуси ҳалок бўлганини” айтди.

Исроил Россиянинг ХАМАС гуруҳ вакилларини қабул қилишини “шармандали қадам” деб атади.

17:51 27.10.2023

Ялтада россияпараст фаол отиб кетилди

Аннексия қилинган Қримнинг Ялта шаҳрида номаълум шахслар Олий Раданинг собиқ депутати ва россияпараст фаол Олег Царевга қарата ўқ узди. Бу ҳақда "Биз Россия билан биргамиз" ҳаракати раиси Владимир Рогов маълум қилди.

У олдин чиққан пичоқбозлик ҳақидаги хабарни рад этди. Царев оғир аҳволда реанимацияда.

Олег Царев - Олий Раданинг бир неча чақириқ депутати. У 2014 йилда Украинани тарк этган, Россия томонидан аннексия қилинган Қримда яшаган ва сиёсий ток-шоуларда қатнашиб келган. Украина суди уни Украина ҳудуди ва давлат чегарасини ўзгартиришга оммавий чақируви учун сиртдан 12 йилга озодликдан маҳрум қилган. Яқинда у Россия ҳукуматини Мариуполни ўзбек-тожик муҳожир ишчилар томонидан қайта тикланаётгани, лекин маҳаллий аҳолига иш берилмаётгани учун танқид қилган эди.

Бундан олдин бир қатор Россия тарафига ўтган давлат хизматчиларига суйиқасдлар бўлиб ўтгани хабар қилинганди.

17:49 27.10.2023

Изюмга ҳужум: 8 нафар ўт ўчирувчи яраланди

Украина ички ишлар вазири Игор Клименко жума кунга ўтар кечаси берган хабарига кўра, Украина шарқидаги Изюм шаҳрида Украина ўт ўчириш бригадаси биносига Россия ракеталари томонидан берилган зарба натижасида саккиз нафар ўт ўчирувчи яраланган.

Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати ойналари синган ва жиҳозлари шикастланган бино акс этган видеотасвирларни ёйинлади.

Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари бир кечада Херсон ва Николаев вилояти устида Россиянинг олтита ҳарбий дронидан бештасини уриб туширганини маълум қилди.

18:02 26.10.2023

Рамзан Қодировнинг ўғлига учинчи олий орден берилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қорачой-Черкесиянинг олий давлат мукофоти – “Қорачой-Черкес Республикаси олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда республика раҳбари Рашид Темрезов маълум қилди.

Мулозимга кўра, кичик Қодиров “миллатлараро бирликни ривожлантириш, анъанавий исломий қадриятларни мустаҳкамлашдаги шахсий ҳиссаси учун” ушбу мукофотга муносиб топилган.

15 яшар Адам учун бу сўнгги кунлардаги иккинчи ва охирги бир ойдаги учинчи давлат мукофотидир. Йигирма бешинчи сентябрда Рамзан Қодиров ўғли Адам Қуръонни ёқишда айбланаётган волгоградлик Никита Журавелни дўппослаётгани акс этган видеони эълон қилган эди. Ушбу воқеадан икки ҳафта ўтар-ўтмас Адамга Чеченистон Республикаси Қаҳрамони унвони берилди.

Кейинроқ Татаристон Давлат кенгаши депутати Азат Хамаев кичик Қодировнинг қилмишини ва унга унвон берилганини танқид қилиб чиқди, бироқ тезда мавзуни ўзгартириб, узр сўради. Депутатнинг ушбу сўзлари видеоси Татаристон Давлат кенгашининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан ўчирилди, Татаристон Республикаси раҳбари Рустам Минниханов эса Хамаевнинг сўзларини унинг шахсий фикри деб атади.

Йигирма тўртинчи октябрда Адамнинг амакиси, Чеченистондан сайланган Давлат Думаси депутати Адам Делимханов жияни “миллатлараро ва динлараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун” Татаристоннинг аҳамиятига кўра иккинчи мукофоти билан тақдирланганини маълум қилди. Делимхановга кўра, Адамга мукофотни шахсан Минниханов топширган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG