Линклар

Шошилинч хабар
04 декабр 2025, Тошкент вақти: 11:20

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:00 26.10.2023

Арманистон ўз ҳудудидаги Россия ҳарбий базасини ёпиши мумкин

Гюмридаги Россия ҳарбий базаси
Гюмридаги Россия ҳарбий базаси

Арманистон ҳукумати Россия ҳарбий базасини мамлакатда сақлаб қолишдан ҳеч қандай афзаллик кўрмаяпти, деди Бош вазир Никол Пашинян.

Унинг сўзларига кўра, Москва ўз иттифоқчилик мажбуриятларини бажармагани боис Ереван ҳозирда янги ҳамкорлар қидирмоқда. Пашинян бу, айниқса, Тоғли Қорабоғда яққол намоён бўлганини таъкидлади.

"Ушбу воқеалар бизни хавфсизлик муносабатларимизни қайта кўриб чиқишимиз керак деган қарорга олиб келди ва биз ҳозир буни амалга оширишга ҳаракат қилмоқдамиз," деди Никол Пашинян.

Аввалроқ у Россия тинчликпарвар кучларини Тоғли Қорабоғ ҳудудидан, зудлик билан Россияга олиб чиқиш зарурлигини айтган эди.

Айни пайтда, икки йил аввал Пашинян 1995 йилдан бери Гюмрида жойлашган 102-Россия ҳарбий базасини кенгайтириш тарафдори эди. Бу база ходимларнинг умумий сони 5 мингга яқин. База таркибига Еревандаги Эребуни аэродроми ҳам киради. Дастлаб россиялик ҳарбийларнинг Арманистон ҳудудида бўлиш муддати 25 йил бўлган бўлса, 2010 йилда ҳужжатга ўзгартиришлар киритилиб, муддат 49 йилгача оширилганди.

17:58 26.10.2023

Молдова Россия оммавий ахборот воситаларининг 22 та интернет сайтларини, РТ, "Звезда" ва "Царьград"ни блоклайди

Молдова Ахборот ва хавфсизлик хизмати Россия оммавий ахборот воситаларининг 22 та интернет сайтларини, жумладан РТ, Звезда ва Царградни блоклайди, деб хабар бермоқда Молдова NewsMaker агентлиги.

Департамент блокировка қилиш қарорини ушбу манбалар “ҳарбий тўқнашув ҳолатида бўлган ва тажовузкор давлат сифатида тан олинган давлат органларидан келадиган” маълумотларни тарқатаётгани билан изоҳлади.

СИБ РТ, Звезда ва Царграддан ташқари НТВ, ВГТРК, Рен-ТВ, Мир, РТР-Планета, Вести ва Спас-ТВ сайтларини блоклайди.

Россия томони Молдова расмийларининг ташаббусига ҳозирча изоҳ бермади.

Сентябр ўрталарида Кремл назоратидаги Спутник Молдова нашри раҳбари Виталий Денисов Кишинёвда қўлга олингани аввалроқ хабар қилинган эди. Кейин у депортация қилинди ва 10 йилга Молдовага кириши тақиқланди. Кейинчалик The Insider Денисов "Россия Бош разведка бошқармасининг хорижий аудиторияга маълумот киритиш ва дезинформация билан шуғулланадиган 72-махсус хизмати марказининг мансаб зобити" эканлигини аниқлади.

Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошлангандан сўнг, Молдова Ахборот ва хавфсизлик хизмати Спутник Молдова веб-сайтини мамлакатда тўсиб қўйди. 2023 йил 7 март куни Молдова ҳукумати Россиянинг Спутник давлат ахборот агентлигининг яна бешта веб-сайтига киришни ҳам чеклади. Россиянинг Молдовадаги ваколатхонаси уларнинг ҳаракатларини қоралаб, нашрга қўйилган айбловларни сиёсийлаштирилган деб атади.

2023 йил июл ойида The Insider ва Jurnal TV Россиянинг Кишинёвдаги элчихонаси разведка ходимларига оид терговни чоп этди. Шундан сўнг Молдова 45 дипломатини мамлакатдан бадарға қилди.

17:43 26.10.2023

Москвада ФСБ биносини "портлатмоқчи" бўлган тожикистонликлар судланмоқда

Москвадаги Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ – ФСБ)нинг Лублянкадаги биносида портлаш ташкил қилишга ҳозирлик кўрган террор шуъбасининг олти аъзосига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича эшитувларни бошлади. Шуъбанинг беш аъзоси Тожикистон фуқаролари ҳисобланади. Бу ҳақда суд матбуот хизматига таянган ҳолда ТАСС хабар бермоқда.

Матбуот хизматига кўра, 23 октябрда бўлган мажлисда барча судланувчиларга айблов хулосаси танишиб чиқиш учун тожик тилида тақдимэтилган, иш бўйича кейинги суд мажлиси эса 1 ноябрга белгиланган.

Разведка хизмати маълумотларига кўра, 2022-йилнинг мартидан апрелигача иш бўйича айбланувчилар “Россияда тақиқланган ИШИД ташкилотига алоқадор бир неча гуруҳлар ҳомийлигида террорчилик жамиятини” ташкил этгани айтилади. Терговчиларнинг таъкидлашича, айбланувчилар "бир-бирларига қасамёд қилган ва уларнинг асосий талаби - портловчи қурилма худкуш террорчи томонидан Лубянкадаги бинода портлатилгандан сўнг" Россия қўшинларини Сурия ҳудудидан олиб чиқиб кетиш бўлган. Тергов маълумотларига кўра, портловчи қурилма яратиш учун гуруҳ аъзолари "глицерин ва шайбаларни сотиб олмоқчи бўлган".

Судланувчиларнинг беш нафари тожикистонлик Манучеҳр ва Ражабали Бўриевлар, Абдумалик Самиев, Самандар Тошмуродов ва Абдуқодир Тоировлардир. Иш бўйича олтинчи айбланувчи Гаджимурод Гасаналиев Доғистонда туғилган ва судланган. Иш бўйича 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган барча айбланувчилар ҳибсга олинишидан олдин Москвада қурилиш ишчиларида ва курьер бўлиб ишлаганлар.

Екатеринбургда икки йилдан кўпроқ вақт олдин Тожикистоннинг бир неча фуқароси ҳибсга олинган. Ўшандан бери улар қийноққа солиниб, иқрор бўлиш учун террорчиликда айблангани хабар қилинган эди. Айбланувчиларнинг яқинлари ФСБ ходимлари томонидан ўз яқинларига нисбатан қўпол муносабатда бўлганидан ҳамда Тожикистоннинг Россия Федерациясидаги дипломатик ваколатхоналари ҳаракатсизлигидан шикоят қилиб келишади.

17:41 26.10.2023

Россия ядровий зарба бериш бўйича ўқув машғулоти ўтказди

Владимир Путин кузатуви остида ўтган машғулотда баллистик ракеталар ҳам синовдан ўтказилган.

Машғулотлар Россия парламенти юқори палатаси глобал ядровий синовларни тақиқлаш келишуви ратификациясини бекор қилганидан кейин ўтказилди.

Стратегик ядровий кучларни тайёрлашга “Тула” ядровий ракета ташувчи сув ости кемаси ва иккита узоқ масофали стратегик ракета ташувчиси жалб қилинган.

Иккинчи видеода "Ярс" учирилиши, учинчисида Архангелск аҳолиси Плесетск космодромидан учирилган қитъалараро баллистик ракетанинг ўтишини томоша қилишмоқда.

Машғулотлар Украинадаги можаро сабаб Россия ва Ғарб ўртасида муносабатлар кескинлашган пайтга тўғри келди. Россия Мудофаа вазирлиги ядро қуролини етказиб бериш қобилияти синовдан ўтказилаётгани акс этган видеони эълон қилди.

Ўтган ҳафта Россия қуйи палатасида маъқулланган Ядровий синовларни тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ратификациясини бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси энди якуний тасдиқлаш учун Путинга юборилади.

Таҳлилчилар Россия Ғарб Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиши учун ядро синовларини давом эттириши мумкинлигини айтмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG