Линклар

Шошилинч хабар
04 декабр 2025, Тошкент вақти: 13:50

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:50 23.10.2023

Украинанинг Бердянск ва Луганск аэродромларига берган зарбаси натижасида камида тўққизта рус армияси вертолёти йўқ қилинган

Украинадаги уруш пайтида техника йўқотишларини кузатувчи Oryx лойиҳасининг таъкидлашича, украиналик ҳарбийларнинг Россия қўшинлари босиб Бердянск ва Луганск ҳудудидаги аэродромларига берган зарбаси натижасида камида тўққизта рус армияси вертолёти, хусусан еттита Ка-52 ва иккита Ми-8 йўқ қилинган.

Бу ҳақда 2023 йил 21 октябргача Украинада Россия қўшинлари йўқотган техникалар ҳақидаги янгиланган ҳисоботда айтилган. Таъкидланишича, яна саккизта Ка-52 ва еттита Ми-8 шикастланган.

Россия Мудофаа вазирлиги йўқотишлар ҳақида хабар бермаяпти.

Россия қўшинлари орқасида жойлашган аэродромларга ҳужум 17 октябр куни амалга оширилди. Бу АҚШ аввалроқ Украинага хусусий равишда топширган ATACMS ракеталаридан биринчи марта фойдаланиш экани ҳақида хабар берилганди.

17:44 23.10.2023

"Нова Пошта"га ҳужумда 6 киши ўлдирилди

Шанба оқшомида Украинанинг Харков шаҳридаги почта омборига берилган ракета зарбаси оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Харков губернатори Олег Синегубовга кўра, Россиянинг С-300 ракетаси томонидан содир этилган портлашда яна 17 киши жароҳат олди. маъмурлар икки киши ўта оғир аҳволда реанимацияда қолаётганини айтмоқда.

Қурбонларнинг барчаси Украинанинг “Нова Пошта” хусусий почта ва курерлик компанияси ходимларидир. Компания баёнотида айтилишича, ҳаво ҳужуми сиренаси ҳужумдан бир неча дақиқа олдин янгради, бу эса омбор ичидагиларни бошпана олишга вақтлари қолмаган.

Якшанба фирма учун мотам куни бўлиши айтилган.

Украина президенти Владимир Зеленский зарбани "оддий фуқаролик объектига" ҳужум сифатида баҳолади. Украина Харков почта омборига қилинган ҳужумга жавоб қайтаради, деди Владимир Зеленский.

“Россиянинг Харков яқинидаги «Нова Почта» терминалига ҳужуми ҳақида гапирсам, ҳозирда қутқарув операцияси якунланди, барча жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатилди. Ҳужумда 17 киши яраланди, олти киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман. Россиянинг ҳар бир террорига ва бу ҳужумга жавоб қайтарамиз, деди Владимир Зеленский.

17:39 23.10.2023

Севастополда портлаш овози

Тунда аннексия қилинган Қримнинг Севастопол шаҳрида ҳам портлашлар овози эшитилди.

17:38 23.10.2023

Одесса устида 9та дрон уриб туширилди

23 октябр, душанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Одесса, Днепропетровск, Киев, Запороже ва Хмелницкий вилоятларида камикадзелар ва қанотли ракеталар билан ҳужум қилди, деб хабар берди маҳаллий ҳокимият вакиллари.

Одесса вилоятига дронлар ҳужуми тахминан уч ярим соат давом этди, натижада 9 та дрон уриб туширилди.

Хмельницкий ҳарбий маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Тюриннинг сўзларига кўра, минтақага ҳужум қилган дронлар уриб туширилган.

Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги маълумотларига кўра, Россия қўшинлари аннексия қилинган Қримдаги Украинанинг жанубий, марказий ва шарқий вилоятларидаги Чауда бурнидан 13 та “Шаҳед”ни учирди. Барча дронлар Украина Қуролли кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган.

Бундан ташқари, рус қўшинлари Киев вилоятига номаълум турдаги дрон билан ҳужум қилган. У ҳам Украина пойтахтига яқинлашаётганда отиб ташланган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG