Линклар

Шошилинч хабар
04 декабр 2025, Тошкент вақти: 14:14

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:15 22.10.2023

Украиналик учувчилар F-16ни мустақил бошқаришга тайёр бўлиб қолди

Тез орада украиналик учувчилар парвоз симуляторларидан ҳақиқий учоқларга ўтирадилар.

"Биз самолёт кабинасини тўлиқ такрорлайдиган парвоз симуляторларида таҳсил олаётган учувчиларнинг биринчи гуруҳи инструктор билан ҳақиқий жанговар тайёргарлик учоғига ўтишини кутамиз. Бу яқин келажакда амалга ошиши керак", - деди Украина Ҳарбий ҳаво кучлари сўзчиси Юрий Игнат.

Игнатнинг сўзларига кўра, ғарблик ҳамкорлар украиналик учувчилар технологияни жуда тез ўзлаштирганини таъкидламоқда.

"Биз жанговар учоққа ўтиш босқичида турибмиз, биринчи навбатда ўқитувчи билан бирга учишади, бу машғулотдан сўнг эса йигитларимиз мустақил учишга ўтади", деди Игнат.

17:08 22.10.2023

Россиянинг Харковдаги почта марказига ракета ҳужуми оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Украинанинг Харков шаҳридаги почта тарқатиш марказига Россия ракета зарбаси уюштириши натижасида томда катта ўра пайдо бўлди, деворлар ва объектнинг катта қисми вайрон бўлди, натижада олти киши ҳалок бўлди, 14 киши яраланди. Бу воқеа якшанба кунги видеотасвирларда кўрсатилган.

"Бугун Коротич шаҳридаги шаҳар типидаги аҳоли пунктига С-300 ракеталари билан икки марта ҳужум қилинди. Олти киши ҳалок бўлди, 14 киши яраланди. Барча қурбонлар маҳаллий шифохонада даволанмоқда. Тергов ишлари олиб борилмоқда. Суд-тиббиёт экспертлари жалб қилинган, ДНК тестлари ўтказилиши керак, чунки ҳалок бўлган икки кишининг жасади таниб бўлмас даражада ва уларни аниқлаш учун ДНК натижалари зарур”, дейди полиция ходими, полковник Михайло Цап.

Полициянинг айтишича, “Нова Почта” маркази ишчилари бомбапаноҳ томон югуришга улгурмаган, чунки сирена зарбадан бир сониягина олдин янграган.

Украина президенти Владимир Зеленский йўқотишларни тасдиқлади ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

"Россия террор ва қотиллик орқали ҳеч нарсага эриша олмайди. Барча террорчиларнинг борар жойи бир: қонун олдида жавобгарлик", деб ёзди у.

Украина Бош штабининг эрталабки ҳисоботига кўра, умуман олганда, сўнгги 24 соат ичида Украина ҳудудидаги армия позицияларида, ҳамда тинч аҳоли пунктларига 6 та ракета ва 53 та ҳаво ҳужуми, ракета тизимларидан 54 та ҳужум уюштирилган.

Рейтерс бу хабарларни мустақил равишда тасдиқлай олмади. Россия томони ҳеч қандай изоҳ бермаган.

17:06 22.10.2023

Россия Украина ҳарбий самолётларини уриб туширганини, Украина эса Россия техникасига зарба берганини даъво қилмоқда

Шанба куни Россия ўз кучлари сўнгги 24 соат ичида Украина ҳарбий самолётлари ва учувчисиз учоқларини уриб туширганини, танклари ва бронетранспортларини йўқ қилганини, Украина эса ўз қўшинлари Россия ўқ-дори омборлари ва техникаларига ҳужум қилганини даъво қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги ўша куни эълон қилган ҳисоботида, Россия ҳарбийлари Украинанинг бир неча ҳужумларини қайтаргани ва Украина шарқидаги Купянск, Лиман ва Донецк, жануби-шарқдаги Запороже ва жанубдаги Херсон йўналишларида бир неча марта ҳужум уюштирганини айтди.

Россия ҳарбий-ҳаво кучлари бўлинмалари, шунингдек, Украинанинг бир нечта ҳужумчи, қирувчи учоғи, вертолёти, шунингдек, 23 та дрон ва бошқа қуролларни уриб туширганини иддао қилди.

Шу куни Украина Миллий ахборот агентлигининг хабар беришича, сўнгги 24 соат ичида фронт минтақасида 100 дан ортиқ жанг бўлиб ўтган.

Украина ҳарбий-ҳаво кучлари Россия аскарлари, қурол-яроғлари ва ҳарбий техникаси жамланган ҳудудларга саккизта, ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета тизимларига тўртта зарба берган.

Украина ракета-артиллерия ва артиллерия бўлинмалари ҳам Россия кучларига тегишли бир назорат нуқтаси, битта ўқ-дори омбори ва учта концентрациялашган қурол ва техника ҳудудини нишонга олганини даъво қилди.

Уруш шароитида томонлар бераётган маълумотларни тезкор текшириш имкони Озодликда йўқ.

17:31 21.10.2023

"Бир биримизни ўлдириш яхши иш эмас"

Россия армияси бир ҳафтадан ортиқ вақт давомида босиб олишга интилаётган Авдеевка шаҳарчасида одамлар яшамоқда. Тинимсиз бомбардимонлар ва авиация ҳужумлари остидан яшаётганларнинг аксари - ҳеч қаерга кетолмаётган кексалар.

Тамара ва Николай уруш пайтида бир-бирини топволган Авдеевка турғунлари.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG