Линклар

Шошилинч хабар
04 декабр 2025, Тошкент вақти: 14:54

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:29 21.10.2023

Виктор Афзалов Сергей Суровикин ўрнига Россия Аэрокосмик кучлари раҳбари бўлди

Жазоирда кўриниш берган генерал Суровикин
Жазоирда кўриниш берган генерал Суровикин

Генерал-полковник Виктор Афзалов Россия Аэрокосмик кучларининг янги бош қўмондони этиб тайинланди. 2017 йилнинг октябридан 2023 йилнинг августигача бу лавозимни “”Генерал Армагеддон” лақаби билан танилган Виктор Суровикин эгаллаб турган. У бу лақабни Сурия ҳудудини ялпи бомбардимон қилиш тўғрисида авиацияга буйруқ берган пайтда олган.

“ТАСС” хабарига кўра, Афзалов 2017 йилдан бери Шарқий ҳарбий округнинг Ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа армиясига қўмондонлик қилган.

Сергей Суровикин 2022 йилнинг октябридан 2023 йилнинг январигача Украинадаги рус қўшинларига қўмондонлик қилган. Унинг номи, хусусан, Украинанинг энергетика тизимига ҳужумлар кампанияси, шунингдек, Херсон ва Херсон вилоятининг ўнг қирғоқ қисмининг тарк этилиши билан боғлиқ эди.

Украинадаги рус ҳарбий қисмлари собиқ қўмондони Суровикин 24 июн куни Пригожин бошчилигида Вагнер ширкати ёлланма аскарлари қўзғолон қилганидан бери жамоатчиликка кўриниш бермади.

17:27 21.10.2023

Россиянинг деярли барча минтақаларида эса “мигрант ови” рейдлари давом этмоқда

Бу рейдлар давомида Россия ватандошлиги борлиги аниқланган марказий осиёлик муҳожирлар уруш контрактини имзолашга мажбурланмоқда.

Бозор, овқатланиш масканлари ва кўча куйда ушланган ва ҳужжати жойида бўлмаган кўплаб муҳожирлар жаримага тортилмоқда, яна бир қисми Россиядан бадарға қилинмоқда. Бу кадрлар эса Бошқирдистондаги рейдлар пайтида олинган.

17:23 21.10.2023

Бастрикин урушга боришдан бош тортган мигрантларни Россия фуқаролигидан маҳрум қилмоқчи

Россия тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин Россия паспортига эга мигрантларни, агар улар Украинага қарши урушда қатнашишдан бош тортсалар, фуқароликдан маҳрум этишни таклиф қилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилмоқда.

“Уларни махсус ҳарбий амалиётга жалб қилиш керак деб ўйлайман. Россия фуқароси бўлатуриб ҳарбий мажбуриятини бажаришни истамайдиганлар эса фуқароликдан маҳрум этилиши лозим”, деди Александр Бастрикин, Россия тергов қўмитаси раҳбари.

17:21 21.10.2023

Қуронбоев Россиядан мигрант болаларга боғча ва мактаб очишга кўмаклашишни сўради

Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев Давлат Думаси вице-спикери Владислав Даванков билан учрашуви чоғида ундан Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг фарзандлари учун хусусий боғча ва мактаблар очишга кўмаклашишни сўради. Қуронбоевга кўра, ушбу ўқув муассасалари ватандошлар маблағлари ҳисобига қурилиши ва Россия таълим дастури бўйича фаолият олиб бориши лозим.

Қаҳрамон Қуронбоев ушбу илтимосини Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ўз фарзандларини боғча ва мактабларга жойлаштиришда муаммоларга дуч келишаётгани билан изоҳлаган. Президент маслаҳатчиси, шунингдек, Россия ҳукуматига Россияга келаётган ёш Ўзбекистон фуқаролари учун миграция тартиб-таомилларини соддалаштиришни таклиф қилган.

FinExpertiza 2023 бошларида эълон қилган маълумотга кўра, 2022 йилда Ўзбекистондан Россияга меҳнат миграцияси 35 фоизга (қарийб 380 минг кишига) ортган. Жаҳон банки эса 2023 йилнинг биринчи чорагида Россияга Ўзбекистондан 600 минг киши келганини қайд этган.

16 август куни Россия президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари кенгаши раиси Валерий Фадеев мигрантларнинг болаларини, агар улар рус тилини билмасалар, умумтаълим мактабларига олмасликни маслаҳат берган эди. Унинг фикрича, мигрантларнинг фарзандларига махсус марказларда тил ўргатиш лозим.

8 октябр куни Россияда мигрантларнинг тиббиёт муассасаларида, дорихоналарда, мактабларда, такси ва юк ташиш хизматида ишлашини тақиқловчи қонун лойиҳаси Давлат Думаси муҳокамасига киритилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG