Линклар

Шошилинч хабар
04 декабр 2025, Тошкент вақти: 17:00

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:21 19.10.2023

АҚШ Хитой Россия президенти Владимир Путинга "тарғибот учун майдон” бераётганидан ташвишда

АҚШ Давлат департаменти Хитой Россия президенти Владимир Путинга “унинг Украинага қарши босқинчилик урушини тарғиб этиши учун майдон” бераётганидан ташвишда.

Бу ҳақда “Америка овози” хабар қилмоқда.

Давлат департаменти вакили урғулашича, Қўшма Штатлар ҳар қандай мамлакат Путинга унинг Украинага қарши тажовузкорона урушини тарғиб этиши учун майдон бериши керак деб ҳисобламайди.

“Биз ХХР Россия билан алоқаларини давом эттираётганидан хавотирдамиз. Путиннинг Хитойда қабул қилиниши Украинага қарши ноқонуний ва шафқатсиз уруш олиб бораётган Россияни қўллаб-қувватлашнинг хунук бир ифодаси бўлди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Путин сўнгги бор Пекинга 2022 йил февралда – Украинага тўлақонли босқин бошланиши арафасида борган эди. У ва Си Цзиньпин икки ўртада чегарасиз ҳамкорлик ўрнатилиши ҳақида баёнот берганлар, Москва бу ҳарбий иттифоқ бўлмайди, дея изоҳ берган.

Россия диктатори ўша ташрифидан сўнг яна Хитойга 18 октябрда борди. У форум доирасида Хитой лидери билан музокаралар ўтказди. Си Цзиньпинга кўра, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро сиёсий ишонч чуқурлашишда давом этмоқда, икки томонлама савдо ҳажми эса рекорд даражага етган.

Шунингдек, Хитой раҳбари ўзининг “Бир макон, бир йўл” лойиҳасини АҚШ бошчилигидаги халқаро тартиботнинг радикал муқобили ўлароқ тақдим қилди. Россия президенти ушбу баёнотни қўллаб-қувватлади.

19:05 19.10.2023

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кеча Пхенянга ташриф буюрди

Лавров Украинадаги «махсус ҳарбий операциясини» қўллаб-қувватлагани учун Шимолий Кореяга миннатдорлик билдирар экан, Россия Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инни «тўлиқ қўллаб-қувватлаб бирдам бўлишини» таъкидлади.

Москва Пхеняннинг Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини «чексиз ва принципиал қўллаб-қувватлашини» «чуқур» қадрлайди, деди Лавров.

Лавров Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Чоэ Сон Хуи бошчилигда тантанали кутиб олинган. Лавровнинг икки кунлик ташрифи Шимолий Корея етакчисининг Россияга сафаридан бир ой ўтиб амалга оширилмоқда.

Лавров Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан ҳам учрашгани кадрлари пайдо бўлди. Россия давлат ахборот агентлиги ТАСС Лавровнинг Ким билан учрашуви бир соатдан кўпроқ давом этганини маълум қилди, бироқ вазирлик қўшимча маълумот бермади.

Лавров Яқин Шарқдаги вазиятга ҳам изоҳ бериб, Ғазодаги можаронинг минтақавий тус олиш хавфи борлигини ва Россия бу борада Туркия билан алоқада эканини айтган. Лавров Ғазодаги можарода Эронни айблашга уринишлар провокация эканлигини ҳам таъкидлаган.

19:02 19.10.2023

Украина ҚК Днепрнинг чап қирғоғига десант ташлади

Украина Қуролли кучлари Бош штаби эрталабки ҳисоботида Днепрнинг чап қирғоғига десант ташлагани ҳақидаги хабарларни билвосита тасдиқлади. Урушни ўрганиш бўйича Америка институти хабарида Украина кучларининг мумкин бўлган олдинга силжиши ҳам қайд этилган.

Ҳисоботда рус авиацияси нишонга олган аҳоли пунктлари орасида чап қирғоқдаги Песчановка қишлоғи санаб ўтилган бўлиб, Днепрни кесиб ўтган денгиз пиёдалари унинг бир қисми қўшни Пойма қишлоғи билан бирга ишғол қилинган. Украина Бош штабининг хабарида айтилишича, Россия ҳарбийлари Херсон вилоятидаги Новоберислав, Козацкий, Олговка, Приднепровский ва Песчановкага ҳаво ҳужумлари уюштирган.

17 октябр куни Россия Мудофаа вазирлигига яқин бўлган “Рибар” телеграм канали ва бошқа ҳарбий блогерлар Украина денгиз пиёдаларининг икки ҳужум гуруҳи кўмагида Херсондан Днепрдан бир неча километр юқорида чап қирғоққа ўтганини хабар қилишди. Улар рус қўшинларининг биринчи мудофаа чизиғидан ўтиб, Пойма қишлоғини ва Песчановка қишлоғининг бир қисмини эгаллаб олишганини айтишмоқда. Кейинчалик, Россия манбаларига кўра, украиналик ҳарбийлар орқага сурилган.

Урушни ўрганиш институти сўнгги икки кун ичида Украина ҳарбийларининг Днепрнинг шарқий қирғоғига янги десант тушиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, Украина кучлари жиддий механизациялашган гуруҳларнинг кейинги маневри ва Днепрни кесиб ўтиши учун чап қирғоқда ҳалигача мос келадиган плацдарм яратмаган деб ҳисоблайди.

Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган маълумотларни мустақил манбалардан тезкор тасдиқлаш имконига эга эмас

19:00 19.10.2023

Запорожеда 18 октябрга ўтар кечаси ҳужум пайтида вайрон бўлган уйда қидирув-қутқарув ишлари якунланди

Қидирув операцияси 20 соатдан ортиқ давом этди, деб ёзади Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати. Жами беш киши ҳалок бўлди, яна беш киши яраланди.

Россия армияси чоршанба оқшомида Запороже шаҳрига ракета ҳужуми уюштирди. Ракеталардан бири турар-жой биносига келиб тушган. Запороже шаҳар кенгаши котиби Анатолий Куртевнинг сўзларига кўра, ракета зарбаси натижасида иккита кириш жойидаги хонадонлар қисман вайрон бўлган. Аҳоли эвакуация қилинган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG