Украина ҳарбийлари биринчи марта Россияга қарши АҚШнинг узоқ масофали ракеталаридан фойдаланди
Украина Россия томонидан босиб олинган Луганск ва Бердянскдаги иккита аэродромга Американинг АТАCМS ракеталари билан зарба бериб катта талофат етказганини билдирди. Владимир Зеленский тунги мурожаатида буни тасдиқлади.
“Бугун АҚШга алоҳида раҳмат дейман. АҚШ президенти Жо Байден билан келишувларимиз амалга оширилмоқда. АТАCМS ўзини исботлади. Яшасин Украина!"-деди Зеленский
Киев аввалроқ Бердянск ва Луганскда Россиянинг тўққизта вертолёти, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, учиш-қўниш йўлаклари йўқ қилингани ҳақида хабар берган эди.
Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов сешанба кунги ҳужумни «катта хато» деб атади.
“Қўшма Штатлар НАТО ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашувга етаклашда давом этмоқда", деди Антонов.
Кеча Украина 190 милгача уча оладиган АТАCМS ракеталаридан биринчи марта фойдаланди. Оқ уй яқинда Киевга 102 мил узоқликдаги нишонларга зарба бера оладиган ракета берганини тасдиқлади. Вашингтон ракеталарни Киевга яширинча етказиб берган.
Юқори мартабали амалдорларнинг айтишича, илғор қуроллар Украинага Россия босиб олган ҳудудларда илгари етиш қийин бўлган таъминот линиялари, ҳаво базалари ва темир йўл тармоқларини йўқ қилишга имкон беради.
Россия Мудофаа вазирлиги: Россия ҳудуди узра 28 та дрон уриб туширилди
Россия Мудофаа вазирлиги 18 октябрга ўтар кечаси Россия ҳудуди узра 28 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.
“Навбатчи Ҳаво Ҳужумидан Мудофаа воситалари Белгород, Курск вилоятлари ҳамда Қора денгиз акваторияси устида Украинанинг 28 та дронини аниқлаб, йўқ қилди”, дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.
Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков, Белгород тумани ҳамда Яковлев шаҳар округида Ҳаво Ҳужумидан Мудофаа кучлари томонидан олтита дрон уриб туширилганини айтди.
Курск тумани устида эрталаб соат 5 ларда учоқ типидаги олти дрон уриб туширилди, шундан тўрттаси – радио-электрон кураш воситалари ёрдамида ишдан чиқарилган. Жабрланганлар йўқ, деб ёзди Курск вилояти губернатори Роман Старовойт.
Крим.Реалии бугун 18 октябр тонгида берган хабарида Россия аннексия қилган Севастопол шаҳрида портлаш овози эшитилганини билдирди.
“Шаҳар марказида қаттиқ товушлар қулоққа чалиняпти, аммо сиз хавотир олманг: Қора денгиз флотининг диверсиячиларга қарши машқлари овози бу. Шаҳарда ҳамма ёқ тинч”, деб ёзди мулозим.
Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган маълумотларни мустақил манбалардан тезкор тасдиқлаш имконига эга эмас.
18 октябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Запорожьега зарба берди
Икки киши ўлди, тўрт киши яраланди, яна уч киши бедарак, дея маълум қилмоқда Украина расмийлари. Россия Мудофаа вазирлиги ушбу ҳужумга алоқадорлиги юзасидан изоҳ берганича йўқ.
Запорожьега ракеталар билан ҳужум тунги соат иккида рўй берди. Украина томонига кўра, ракеталардан бири турар-жой биносига тушган.
“Душман ракеталар отиши натижасида кўпхонадонли уй вайрон бўлди. Афсуслар бўлсинки, қурбонлар ва жабрланганлар бор: айни пайтда икки киши ўлгани ва бир неча одам ярадор бўлгани маълум”, деб ёзди Телеграмида Запорожье шаҳар кенгаши котиби Анатолий Куртев.
Кейинроқ у маълумотларга аниқлик киритиб, қурбонлар икки, ярадорлар тўрт киши эканини, уч киши бедарак йўқолганини билдирди. Уйнинг икки йўлагида квартираларга жиддий шикаст етган.
Украина мониторинг каналлари ракеталар жами олтита бўлганини ёзмоқда. Қолган беш ракета қаерларга тушгани, шунингдек уларнинг тури ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
"Амаки, қачон ўласизлар?"
Бердянскдаги рус ҳарбийсига бу саволни берган бола - 11 ёшли Максим эди. Болада аутизм аниқланган: у ёлғон гапира олмайди ёки ҳис-туйғуларини яширолмайди.
Шундан сўнг, она ишғолдан қочишга қарор қилди. У болани наркоз остида оккупация қилинган Бердянскдан олиб чиқди.
Ўзининг янги жойида Максим сотиш учун расмларни чизишни ва Украина Қуролли Кучларига ёрдам беришни бошлади. Илгари фақат коинот ҳақида расмлар чизган йигитчанинг асосий мавзуси - уруш ва Украина ғалабаси бўлиб қолди. Максимнинг мана сурати биринчи бўлиб 700 долларга Украинанинг биринчи хоними жамғармаси томонидан сотиб олинди. Украиналик рассомнинг мана буни асарнинг - “Жонажон Украина ғалаба қозонади”- эгаси эса Рим Папаси.
Йигит президент Владимир Зеленский ва Украина Мудофаа вазири Валерий Залужний билан ҳамучрашди. Уруш тугаганидан кейин Максим Бердянскда Болалар обсерваториясини қайта тиклашни хоҳлайди.