Линклар

Шошилинч хабар
04 декабр 2025, Тошкент вақти: 18:48

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:46 17.10.2023

Украина Росгвардия раҳбари ва 19 та ФСБ зобитини қидирувга берди

Украина Давлат тергов бюроси (ДТБ) Россия гвардияси қўмондони Виктор Золотов, Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович давридаги Украина Хавфсзлик хизмати раҳбарлари ва Евромайдон ишида ФСБнинг 19 нафар зобитига нисбатан давлатга хиёнат қилишда шерикликда гумон қилингани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда бошқарма баёнотида айтилади.

СБУ маълумотларига кўра, 2013 йил 13 декабрдан 15 декабргача 20 нафар ФСБ офицеридан иборат делегация Украинада бўлиб, улар СБУ зобитларига Евромайдон ҳақида провокацион видео ва нашрлар тайёрлашда ёрдам беришган. Жами 257 та видео ишлаб чиқарилгани айтилмоқда.

Октябр ойи бошида Давлат тергов бюроси 2014 йил февралида хавфсизлик кучлари томонидан намойишчиларни отиб ташлаш билан боғлиқ энг йирик Евромайдон иши бўйича терговни якунлади, кейинчалик у "Самовий юзлик" (Небесная сотня) номи билан машҳур бўлди. СБУ Янукович ва ўша пайтдаги бутун хавфсизлик блоки вакилларига қарши айбловлар қўйди.

18:45 17.10.2023

Донецкда икки тинч фуқаро нобуд бўлди

Россия Украинанинг Донецк вилоятини ўтган 24 соат ичида ўққа тутиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна бир киши яраланди.

Бу ҳақда "Озодлик" радиосининг Украина хизмати Донецк вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Игор Морозга таяниб ёзмоқда. Шунингдек, кечаси Славянск марказига уюштирилган ҳужумда қишлоқ хўжалиги коллежи ётоқхонаси қисман вайрон бўлди, деди шаҳар раҳбари Вадим Лях. Унинг сўзларига кўра, зарбалар натижасида қурбонлар йўқ.

18:43 17.10.2023

Авдеевка атрофида жанглар давом этмоқда

Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, рус қўшинлари Авдеевка яқинида, шунингдек, жануб ва шарқдаги баъзи бошқа йўналишларда авиация ёрдами билан ҳужумларни давом эттирмоқда.

Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Бош штабининг кечки ҳисоботида айтилади. Киевдан олинган маълумотларга кўра, 16 октябр куни фронтда жами 53 та ҳарбий тўқнашув содир бўлган. Украина Қуролли кучлари Бош штаби, шунингдек, Украина қўшинлари Мелитопол ва Бахмут йўналишларида ҳужумларини давом эттираётганини маълум қилди.

18:41 17.10.2023

Украина Россия аэродромларига ҳужум қилди

Исроил президент Зеленский идорасининг Ҳамас ҳужуми ортидан Исроилга ташриф буюриш юзасидан қилган сўровига рад жавоби берган. Бу ҳақда “Таймс оф Израил” нашри ёзди. Исроил матбуотидаги хабарларга кўра, расмий Тел-Авив Украина томонига ҳозир ташриф мавриди эмаслигини айтган.

Айни пайтда Украина кучлари Луганск ва Бердянск шаҳарлари яқинидаги Россия аэродромлари ва техникасига Россия кучлари назорати остидаги ҳудудда зарба берганини маълум қилди. Украина ҳарбийлари бугун эрталаб Украина қуролли кучлари “душман аэродромлари ва вертолётларига аниқ мақсадли зарбалар бергани”ни билдирди.

Украина жануби-шарқидаги Москва назорати остидаги Запорожье вилоятининг айрим қисмларида Россия томонидан тайинланган мулозим Владимир Роговнинг айтишича, Бердянскга берилган зарбалар мўлжалга етмаган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG