Линклар

Шошилинч хабар
04 декабр 2025, Тошкент вақти: 19:28

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:39 17.10.2023

Владимир Путин Хитойга ташриф буюрди

Путин Хитой етакчиси Си Цзинпиннинг “Бир камар, бир йўл” ташаббусининг 10 йиллик тадбирида иштирок этиш учун Пекинга келди.

Замбия ва Шри-Ланка каби давлатларни оғир қарзга ботирган Си Цзинпиннинг «Бир камар, бир йўл» ташаббусининг 10 йиллигига бағишланган тадбирга Путин ҳам таклиф этилди. Путин Хитой раҳбари Си Сзинпин билан музокаралар ўтказиш, форумга келган Мўғулистон, Лаос ва Ветнам президентлари, шунингдек, Таиланд ва Покистон ҳукумат раҳбарлари билан учрашиш ниятида.Учрашувда Украина уруши ва Яқин Шарқдаги вазият ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.

Хитой ва собиқ Совет Иттифоқи зиддиятларга қарамай, Совуқ уруш давридан бери иқтисодий, ҳарбий ва дипломатик соҳаларда ҳамкорлик қилиб келган.

Россия Украинага бостириб киришидан бир неча ҳафта олдин Путин Пекинда Си билан учрашган ва чекловларсиз алоқалар ўрнатиш бўйича шартнома имзолаган эди.

Россиянинг Украинага қарши урушида Пекиннинг ўзини бетараф воситачи сифатида кўрсатишга уринишлари халқаро ҳамжамиятнинг норозилигига учради.

Си Цзинпин март ойида Москвага ташриф буюрган эди.

Хитой Россияга нисбатан жорий этилган халқаро санкцияларни қоралади, бироқ Халқаро жиноий суднинг Путинни ҳибсга олиш ордерига бевосита муносабат билдирмади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Пекинга етиб борди. Ташриф доирасида 17-18 октябр кунлари давлат раҳбари ХХР раиси Си Цзинпин ва Хитой халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Ўзбекистон етакчиси “Бир макон, бир йўл” халқаро форумининг очилишида иштирок этади ва ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

18:37 17.10.2023

Жо Байден эртага Исроилга боради

Исроил-Ҳамас уруши янада йириклашиб, минтақавий можарога айланиб кетиши мумкинлигидан хавотирлар кучаймоқда.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ғазо секторидаги гуманитар вазият оғирлашиб бораётган ва Исроил қуруқликдан ҳужум қилишга тайёрланаётган бир пайтда Байденнинг Исроилга сафари ҳақида эълон қилди. АҚШ ва Исроил расмийлари Ҳамаснинг ҳужумини Холокостдан кейин яҳудийларга қарши қилинган энг ҳалокатли ҳужум дея баҳолаган.

"Чоршанба куни президент Жо Байден Исроилга ташриф буюради. У бу ерга Исроил, минтақа ва бутун дунё учун жуда муҳим пайтда келмоқда. Биринчидан, президент АҚШнинг Исроил билан бирдамлиги ва унинг хавфсизлигига қатъий содиқлигимиз яна бир бор тасдиқлаш учун келади. Байден, шунингдек, 1400 дан ортиқ одам, жумладан, 30 америкалик ҳалок бўлган Ҳамаснинг ҳужумидан кейин Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳамда кейинги террорчилик ҳужумларини олдини олишга ҳақли эканини билдириш учун келади. Президент, Исроилдан ўз халқини ҳимоя қилиш учун нима кераклигини ҳам тинглайди. Биз бу эҳтиёжларни қондириш учун Конгресс билан ишлашда давом этамиз. Иккинчидан, Президент Байден ушбу инқироздан фойдаланиб, Исроилга ҳужум қилишга уринаётган ҳар қандай давлат ёки гуруҳларга аниқ сигнал беради. Минтақага иккита самолёт ташувчи кема ва бошқа ҳарбий воситалар жойлаштирилди, деди Энтони Блинкен, АҚШ давлат котиби.

Байденнинг ташрифи Исроилнинг орқасида АҚШ турибди деган маънода кучли сигнал беради. Байден маъмурияти Исроилга ҳарбий ёрдам беришга ваъда берди. АҚШ расмийлари Конгрессдан Исроил ва Украина учун 2 миллиард доллардан ортиқ қўшимча ёрдам сўрашини билдирди.

Блинкен бу ҳақда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ва бошқа юқори даражали Исроил расмийлари билан етти соатдан ортиқ давом этган музокарадан сўнг маълум қилди.

18:24 17.10.2023

БМТ Россиянинг Исроил-Фаластин можароси бўйича таклифини қабул қилмади

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Исроил-Фаластин можароси бўйича Россия резолюция лойиҳасини қабул қилмади. Лойиҳа матнида Хамас ҳаракати ҳақида сўз юритилмаган.

Хавфсизлик Кенгашига аъзо беш давлат Россия лойиҳаси учун камида тўққизта овоз билан овоз берди. Тўрт давлат қарши чиқди, олти давлат бетараф қолди.

Рейтерс хабарига кўра, Россия ўз лойиҳасида томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга, гаровга олинганларни озод қилишга ва Ғазо секторига гуманитар ёрдам олиб киришга чақиришни, шунингдек, тинч аҳолига нисбатан зўравонлик ва ҳар қандай террорчилик ҳаракатларини қоралашни таклиф қилган. Шу билан бирга, ХАМАС ҳаракати, уларнинг 7-октабр куни Исроил ҳудудига кириши, асирларни гаровга олиш ва 1300 нафар исроилликнинг ўлдирилиши матнда бевосита тилга олинмаган.

18:12 16.10.2023

Мирзиёев нега Украина байроғи туширилган нишон билан тақдирланди?

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков МДҲнинг Бишкекдаги саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга топширилган фахрий нишонда нима учун Украина байроғи борлигига изоҳ берди.

"Де-юре Украина Ҳамдўстлик аъзоси. Шунга кўра у ерда Украина байроғи бор. Бу халқаро ташкилот. Де-юре улар ташкилотдан чиқиб кетишмаган", деди Дмитрий Песков.

Мукофот Ўзбекистон Президентига МДҲни ривожлантириш, ҳамдўстликка аъзо давлатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун берилди.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин мамлакат Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида гўё “тенглик, ўзаро тушуниш, ишонч ва яхши қўшничилик тамойиллари асосида” фаол иш олиб бориш тарафдори эканини маълум қилганди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG