Линклар

Шошилинч хабар
04 декабр 2025, Тошкент вақти: 20:08

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:08 16.10.2023

Украина Вазирлар Маҳкамаси Каховка сув омбори ерларидан 15 йилга фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилди

Бу Каховка сув омборини эгаллаб турган ерлардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этишнинг алоҳида режимини ўрнатиш орқали кейинчалик уни қайта тиклаш учун шароит яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сув омбори дренажлангандан сўнг Украинада 200 минг гектар унумдор эр пайдо бўлди, у аллақачон маҳаллий аҳоли томонидан экишни бошлаган.

Каховка ГЭС тўғони ўпирилиши олтинчи июнга ўтар кечаси юз берди. Тўғон Херсон шаҳридан юқорида – Новая Каховка посёлкасида жойлашган.

Украина, ЕИ ва Буюк Британия юз берган фожиа учун жавобгарликни Россия зиммасига юклади. Расмий Киев Днепр дарёсидаги тўғон “Украина ҚК қарши ҳужумини тўхтатиш илинжида ичдан портлатилган”, деб ҳисоблайди.

18:06 16.10.2023

Бугун Полшада парламент – Сейм ва Сенатга сайловлар бўлиб ўтмоқда

Сайлов участкаларида сайловчилар фаоллиги юқори бўлиб, 72,9 фоизни ташкил этди.

Якшанба куни ўтказилган дастлабки сўров натижаларига кўра, Полшанинг “Учинчи йўл” партияси ғалабани нишонламоқда. Экзит-пол Полшанинг учта мухолиф партия ҳукмрон консерватив миллатчилар партияси бўлган “Қонун ва адолат”ни ағдариш учун етарли даражада овоз олганини кўрсатди.

Ipsos ташкилоти сўрови шуни кўрсатдики, мухолифат биргаликда парламент қуйи палатаси - 460 ўринли Сеймда 248 ўринни қўлга киритиши мумкин.

Мухолифатдаги уч партия, Доналд Тускнинг Фуқаролик Коалицияси, “Учинчи Йўл” ва “Янги Сўлчилар” турли рўйхатларда, лекин “Қонун ва Адолат” партиясини ағдариб ташлаш ва Европа Иттифоқи билан яхши алоқаларни тиклашга бир хил ваъда беришди.

Бу бизнинг демократиямиз учун ажойиб кун, чунки Полшада саккиз йил давомида ишлаган ёмон ҳукумат энди демократик ҳукумат билан алмаштирилади. Ҳаммамизнинг қиладиган ишларимиз кўп ва у давом этади. Бу жуда қийин. Лекин менимча, биз ўз зиммамизга юклаган ишни бажаришга тайёрмиз ва бугунги сайловнинг муваффақияти учун жуда кўп меҳнат қилдик. Ҳа, биз жуда мамнунмиз ва ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламиз. Келгуси кунлар, ойлар ва йилларда Полша анча яхшиланади”, деди Катаржина Пелчинска-Налеc, “Учинчи йўл” сайлов кампанияси раҳбари.

Учинчи йўл соғлиқни сақлаш ва таълимга сарфланадиган харажатларни ошириш, оилалар учун қулай сиёсатни амалга ошириш, соддалаштирилган солиқ тизими билан кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга ваъда берди.

Кўпчилик поляклар буни ўн йиллик коммунизмдан сўнг янги демократия вужудга келган 1989 йилдан бери энг муҳим сайлов деб ҳисобламоқдалар.

Ўта ўнгчи Конфедерация билан “Қонун ва Адолат” коалицияси Украина учун жиддий хавф туғдиради. Сабаби - Европа Иттифоқи билан муносабатлари ёмонлашиб қолган ушбу сиёсий куч ҳақиқатан ҳам Киевга ҳарбий ёрдамни чеклашни ёқлаб чиқмоқда.

18:00 16.10.2023

200 зиёд Украина ватандоши Исроилдан олиб чиқилди

Владимир Зеленский Исроилдан 200 дан ортиқ украиналик, асосан аёллар ва болалар эвакуация қилингани ҳамда Руминияга олиб келинганини маълум қилди.

У Украинанинг Исроилдаги элчихонаси шанба куни Тел-Авивдан Руминияга 207 нафар Украина фуқароси, жумладан 63 нафар бола эвакуация қилинганини ва якшанба куни 155 кишини олиб чиқиш учун яна бир рейс амалга оширилишини маълум қилди.

"Украина дипломатлари, разведка ва хавфсизлик кучлари Исроил ва Ғазо секторида қамалда қолган фуқароларимизга ёрдам беришда давом этмоқда. Украиналикларни Исроилдан эвакуация қилиш давом этади. Асосан аёллар ва болалардан иборат 200 дан ортиқ фуқароларимиз аллақачон Руминияга олиб кетилган. Янги рейслар тайёрланмоқда. Ҳозирда Ғазо секторида қарийб 260 нафар фуқароларимиз борлигини биламиз. Айни дамда Ғазодан чиқиш тўсиб қўйилган, бироқ ҳамкорларимиз билан биргаликда у ердан украиналикларни эвакуация қилиш устида ишлаяпмиз", деди Владимир Зеленский.

Украина ташқи ишлар вазирлиги украин фуқароларини Ғазодан эвакуация қилинишига рухсат бермагани учун Исроилга норозилик нотаси юборган. Бу ҳақида Украина инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Дмитрий Лубинец билдирди.

17:53 16.10.2023

В.Путин: Россия фронт бўйлаб позицияларини мустаҳкамламоқда

Президент Владимир Путиннинг айтишича, Россия кучлари Украинанинг бу йилги қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учраганидан кейин Украинадаги бутун фронт чизиғи бўйлаб ўз позицияларини мустаҳкамлаган.

Путин Украина шарқидаги Авдеевка шаҳри учун жанглар ҳақидаги саволга шундай деди:

"Тўхтаб қолган қарши ҳужумга келсак, у бутунлай барбод бўлди. Биз биламизки, жанговар ҳаракатларнинг айрим қисмларида қарши томон янги фаол ҳужум операциялари ҳақида гапиради. Биз буни кўриб турибмиз, биламиз ва унга мос равишда жавоб қайтаряпмиз. Ҳозир бутун фронт чизиғи бўйлаб содир бўлаётган воқеалар “фаол мудофаа” деб аталади ва бизнинг қўшинларимиз деярли шу ҳудудда, анча катта ҳудудда ўз позицияларини яхшиламоқда. Бу Купянск йўналишига ҳам, бу Запорожье йўналишига ҳам ва Авдиивка йўналишига ҳам тааллуқли, агар кенг гапирадиган бўлсак. Ҳа, бу маълум ҳудудларда позицияларимизни яхшиланган ҳолда “фаол ҳимоя”. Биз буни яширмаймиз."

Россия ҳам, Қўшма Штатлар ҳам Авдиивка атрофида жанглар авж олганини Россиянинг янги ҳужуми деб баҳолади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG