Линклар

Шошилинч хабар
04 декабр 2025, Тошкент вақти: 20:44

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:49 16.10.2023

Россия вилоятларига 27та украин дрони ҳужум қилди

Кеча 27 та самолёт типидаги учувчисиз аппаратлар Россия ҳудудларига ҳужум қилди, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Таъкидланишича, улар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган: 18 таси Курск вилояти, яна иккитаси Белгород вилояти устидан, яна еттита учувчисиз самолёт қулаган жойи аниқланмаган. Қурбонлар йўқ.

Ҳарбий дронлар ҳужуми натижасида Россиянинг Белгород вилоятида иккита аҳоли пункти элект токисиз қолган.

17:48 16.10.2023

Херсон вилояти бомбардимон остида

Охирги 24 соат ичида руслар Херсон вилоятига 514 дан ортиқ снаряд отди, отишма натижасида бир киши яраланди, деди душанба куни эрталаб вилоят ҳарбий бошқармаси раҳбари Александр Прокудин.

17:46 16.10.2023

Охирги 24 соат ичида жами 57 та ҳарбий тўқнашув содир бўлган

Украина ҳудуди 7 та ракета ва 54 та ҳаво ҳужумига учраган. Ўлганлар ва ярадорлар бор. Россия Бош штаби бу хабарларга изоҳ бермади.

Украинанинг Запороже вилоятидаги Работино қишлоғи 2022 йил март ойида Россия армияси томонидан босиб олинган, 2023 йил август ойида эса Украина Қуролли кучлари томонидан озод қилинган.

17:53 15.10.2023

РФ Мудофаа вазирлиги Россия ҳудуди узра 27 та дрон уриб туширилганини маълум қилди

РФ Мудофаа вазирлиги Россия ҳудуди узра 27 та дрон уриб туширилгани ҳақида маълумот берди. Вазирликка кўра, учоқ типидаги дронлар ҳужуми 15 октябрга ўтар кечаси навбатчи ҲҲМ воситалари томонидан даф қилинган.

Хабарномада 18 та дрон Курск вилояти устида, яна иккитаси Белгород осмонида йўқ қилингани айтилади. Қолган етти дрон қандай уриб туширилгани очиқланмаган.

Вазирлик дронлар ҳужуми учун жавобгарликни “Киев режими” зиммасига юклади.

15 октябрга ўтар тунда Курск вилояти губернатори Роман Старовойт вилоят осмонида 12 та дрон уриб туширилганини билдирди. Дрон парчалари шаҳар чеккасига ва Зорино қишлоғига тушган. Ҳеч ким жабрланмаган.

Аннексия қилинган Севастополга Россия томонидан “раҳбар” этиб тайинланган Михаил Развозжаев кечаси шаҳарда янграган гулдурак товушларни Қора денгиз флоти машқлар ўтказаётгани билан изоҳлади.

“Шимолий томондан гулдирак товушлар таралмоқда – бу Қора денгиз флотининг реактив бомбаотар қуроллари товуши. Флот машқлар ўтказяпти. Шаҳарда ҳамма ёқ тинч”, деб ёзди у ўз телеграм-каналида.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG