Рамштайн-16 да Украинага берилган ёрдам пакети
Украина Мудофаа вазирлиги чоршанба куни Украина иттифоқчиларининг Рамштайн учрашувида берилган кейинги ҳарбий ёрдам ҳақидаги ваъдаларни қисқача санаб ўтди.
Брюсселдаги учрашувда Украина иттифоқчилари бир мунча вақт олдин ёки учрашув олдидан эълон қилинган ваъда ва мажбуриятларни асосан такрорладилар.
Ушбу мажбуриятларнинг қисқача рўйхати:
АҚШ: 200 миллион долларлик янги ёрдам пакети - биринчи навбатда снарядлар ва ракеталар;
Буюк Британия: қиймати 100 миллион фунт стерлинг бўлган ёрдам пакети, биринчи навбатда миналарни тозалаш ускуналари, муҳим инфратузилмани дронлардан ҳимоя қилиш учун MSI-DS Terrahawk Paladin ўрнатилган зенит қуроллари;
Германия: ўқ-дорилар, Леопард 1 танклари, иккита янги Iris-T ҳаво мудофаа тизимини ва кейинчалик тўлиқ Patriotкомплексини топширишни ваъда қилди;
Финляндия: 95 миллион евролик ҳарбий ёрдам пакети;
Болгария С-300 комплекслари учун компонентларни;
Эстония ва Люксембург Украинанинг "ИТ инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш бўйича коалиция" га раҳбарлик қилади;
Литва миналардан тозалаш масалаларида ёрдам беради, шунингдек, иккита NASAMS ҳаво мудофаа тизимини, 155 мм ўқ-дорилар беради, электр генератор сотиб олади ва Украина ҳарбийларини реабилитация қилишни давом эттиради;
Канада: 25 миллион долларлик қишки кийим-кечак ва оз миқдорда ўқ-дори;
Белгия 1,7 миллиард евро музлатилган маблағларни Украинага ўтказади (бу Белгияда музлатилган Россия активларига солиқ). Келгуси йил бу маблағ Украина хавфсизлиги ва тикланишига сарфланади;
Норвегия Украинага миналардан тозалаш учун тахминан 17 миллион евро ажратмоқда;
Испания: Hawk ҳаво мудофаа тизимлари, қишки кийим-кечак, генераторлар;
Дания ва Белгия украиналик учувчиларни тайёрлаш ва Ф-16 учоқларини топшириш бўйича узоқ вақтдан бери эълон қилинган режаларини тасдиқлади.
Дрон қулаши оқибатида Белгородда уч киши нобуд бўлди
Россия жанубидаги Белгород вилоятида ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари томонидан уриб туширилган учувчисиз самолёт қолдиқлари уч кишини ўлдирди, камида икки киши яраланди, деди минтақа губернатори 12 октябр, пайшанба куни.
Губернатор Вячеслав Гладков Телеграмдаги хабарида вайроналар остидан бир эркак, бир аёл ва бир боланинг уч жасади топилгани ҳақида маълум қилди.
Гладков ўз хабарида Украинани тилга олмади. Украина Россия жанубидаги ва Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги нишонларга учувчисиз учоқлар ва ракета зарбаларини тобора кўпайтирмоқда.
Украина Қуролли Кучлари: Украина ҳудудига 33 та Шаҳед дрони ҳужум қилди
Украина Қуролли кучлари маълумотича, ҳужум 12 октябрга ўтар кечаси содир бўлди, 28 та дрон уриб туширилди. Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, дронлар турли йўналишларда парвоз қилган, шу боис Украинанинг камида олти вилоятида ҳаво мудофааси фаоллаштирилган.
Одесса вилоятининг Измоил туманида дронлар порт инфратузилмаси ва турар-жой биноларига зарар етказилди, деди вилоят ҳарбий бошқармаси раҳбари Олег Кипер. Ёнғин оқибатида бир киши жабрланган — 1935-йилда туғилган аёл термик куйиш жароҳати олган.
Херсон вилоятининг Чернобаевка шаҳрида турар-жой сектори ўққа тутилди, деди вилоят раҳбари Александр Прокудин. Дастлабки маълумотларга кўра, 70 ёшли эркак вафот этган.
"Редут" ХҲШ "Вагнер" кетганидан кейин россиялик маҳбусларни оммавий равишда урушга жалб қилмоқда
"Компания" доирасида мингдан ортиқ маҳкумлар фронтга кетган бўлиши мумкин эди.
"Система" суриштирув лойиҳаси маълумотича, бир нечта “Редут” отрядлари 2023 йилда Россия колонияларидан маҳбусларни ёллашни бошлаган. Журналистлар “Редут”да хизмат қилган 30 дан ортиқ маҳкумларнинг исмларини аниқлашга муваффақ бўлишди. Ишга қабул қилинган маҳкумларнинг умумий сони 1000 дан ошади. Улар орасида марказий осиёлик, жумладан ўзбек муҳожирлари борлиги тахмин қилинмоқда.
Маҳбуслар бутун Россиядаги ахлоқ тузатиш муассасаларидан ёлланмоқда ва Редутнинг ёлловчиларидан бири Система журналистига маҳбуслар “оммавий ва режали тарзда” ишга олинишини маълум қилди.
Бир кун олдин "Схемалар" ва "Тизим" журналистлари россиялик ёлланма аскарларни Редут бренди остидаги ва ГРУ назорати остида тизимли орқали ёллашни йўлга қўйгани ҳақида хабар қилди.