Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2025, Тошкент вақти: 04:25

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

14:40 7.10.2023

Майя Санду: Молдовада ҳукуматни ағдаришга уриниш ортида Евгений Пригожин турган

Молдова президенти Майя Санду йил бошидан бери айтилаётган мамлакатнинг амалдаги ҳукуматини ағдаришга уриниш ортида Евгений Пригожин бошчилигидаги Россиянинг Вагнер ҳусусий ширкати турганини айтди.

Санду бу ҳақда Британиянинг The Financial Times газетаси жума куни чоп этган интервюсида ткъаидлади.

Сандунинг сўзларига кўра, фитначилар мамлакатда ҳукуматга қарши оммавий намойишлар тўқнашувларга айланиб кетишини таъминламоқчи бўлган.

Майя Санду Молдовадаги россияпараст кучларни “ташувчилар” орқали пул олиб, мамлакатни беқарорлаштириш учун Москва молиялашда давом этади, деб ҳисоблайди.

Унинг сўзларига кўра, Молдова разведка хизматлари Россия томонидан сиёсий мақсадларда фойдаланиш учун мамлакатга олиб кирилган камида 20 миллион еврони кузатган, бироқ реал кўрсаткич бундан ҳам юқори бўлиши мумкин.

Озодлик радиосининг Молдавия хизмати қайд этганидек, интервю ЕИ етакчилари Гранадада Молдова Республикаси ва бошқа Шарқий Европа давлатларининг Европа Иттиқовига қўшилиш истиқболларини муҳокама қилаётган бир пайтда нашр этилди. Майя Санду Гранадада Европа Иттифоқига аъзо бўлиш Молдова хавфсизлигини таъминлашнинг энг яхши йўли эканини айтди.

14:37 7.10.2023

Риши Сунак Гроза қишлоғига ҳужумни қоралади

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Украина президенти Владимир Зеленский билан Украинада содир этилган ҳужумни муҳокама қилган.

Испаниядаги Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммитида Зеленский билан учрашгандан сўнг, Сунак журналистларга ҳужум “Россиянинг ваҳшийлигини кўрсатади” деди.

“Мен ҳозиргина президент Зеленский билан учрашдим. Биз Россиянинг ваҳшийлигини кўрсатадиган даҳшатли ҳужумни муҳокама қилдик. Асоссиз урушга бир киши масъул ва бу урушни ўхташ керак. Шунинг учун ҳам Буюк Британия Украинани қатъият билан қўллаб-қувватламоқда ва бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлайди. Биз Украинанинг муҳим дастакловчиларидан бири бўлганимиздан фахрланаман. Бу шундай давом этади. Украиналикларни нафақат бугун, балки келажакда ҳам кенг қўллаб-қувватлаймиз”.

Россия тинч аҳолини атайлаб нишонга олганини рад этиб келади, бироқ ракета зарбалари, дрон ҳужумларида асосан тинч аҳоли нобуд бўлмоқда.

Россия пойтахтида Украинанинг Харков вилоятидаги Гроза қишлоғи ва Харковнинг ўзига уюштирилган ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига Лесе Украинка ҳайкали пойига гуллар олиб келинмоқда.

Стихияли пайдо бўлган ёдгорликка сариқ ва кўк гуллар ва юмшоқ ўйинчоқлар келтирилди. Ҳибсга олинганлар ҳақида хабарлар йўқ, деб ёзди Новая газета.

"Менинг дўстларим ҳозир Леся ҳайкали олдида. Қўшни дўконда сариқ ва кўк гуллар деярли сотиб бўлинган, дейишди. Кўк ва сариқ ленталар ҳам тугаган. Уларнинг айтишича, одамлар кун бўйи туришган, лекин Коммунал хизматчилар ҳамма нарсани тезда тозалашган”, деб ёзди журналист Юлия Азарова.

14:35 7.10.2023

Одесса ва Одесса вилоятига ракета ҳужумлари, тўрт киши жаолҳатланди

Шанба оқшомида Одесса вилояти Оникс ракеталари билан ҳужумга тутилди. Россия пансионат биноси ва дон омборига зарба берди. тўрт киши жароҳатланди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Россиянинг Украина қишлоғига ҳужумини “қатъий қоралади”.

“Тинч аҳолига ва фуқаролик инфратузилмасига қарши ҳужумлар халқаро гуманитар ҳуқуқ бўйича тақиқланган ва улар зудлик билан тўхтатилиши керак”, — , деди БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррик.

Харков вилоятидаги ҳужум уруш бошланганидан бун кузатилган энг қонли ҳужумлардан бири бўлди.

БМТнинг Украинадаги гуманитар координатори Денис Браун Харков вилоятидаги Гроза қишлоғига ракета ҳужуми содир бўлган жойга борди.

Аввалроқ БМТ Гроза қишлоғига кузатувчи гуруҳини бўлиб ўтган воқеалар ҳақида маълумот тўплаш учун юборган эди.

“Бу урушнинг энг ваҳший оқибатларидан бири, қишлоқ аҳолисининг 20 фоизи бир неча сония ичида йўқ қилинди. Бундай ҳаракатлар халқаро инсонпарварлик ҳуқуқининг қўпол бузилиши”, деди БМТнинг Украинадаги гуманитар координатори Денис Браун.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти расмийлари аввалроқ зарба Россия ҳарбийлари томонидан амалга оширилган, деган хулосага келган эди.

Фожиа жойига ташриф буюрган “Вашингтон Пост” газетаси журналистлари ҳалок бўлганлар орасида деярли ҳеч қандай ҳарбий хизматчилар йўқлигини айтишди: улар ҳарбий кийимдаги фақат битта жасадни кўришган холос.

20:18 6.10.2023

Дума Ядро синовларини тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш сўровини бекор қилмоқчи

Россия Давлат Думаси Кенгаши навбатдаги йиғилишида Ядро синовларини тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш сўровини бекор қилиш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда ёзган Давлат Думаси раҳбари Вячеслав Володинга кўра, бу "миллий манфаатларга мос келади".

Володин Президент Владимир Путиннинг Валдай мунозара клуби йиғилишидаги нутқига ишора қилди. 5 октябр куни бўлиб ўтган учрашувда Путин Россиянинг ядровий доктринасини ўзгартиришга ҳожат йўқлигини, бироқ АҚШ шартномани ратификация қилмагани учун ядровий синовларни тақиқлаш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш сўровини қайтариб олиш масаласини кўриб чиқиши мумкинлигини айтди. Якуний қарор, Путиннинг сўзларига кўра, парламент зиммасида.

Аммо Думада Путинни қўллаб-қувватловчи “Ягона Россия” партияси кўпчиликни ташкил этади, қолган барча фракциялар ҳам Путиннинг ташқи сиёсатини маъқуллайди ва ташқи сиёсат масалаларида деярли ҳеч ким қарши овоз бермайди.

Ядровий синовларни тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги Шартнома 1996 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 50-сессиясида қабул қилинган. У кучга кирмаган, чунки ҳужжатни етарлича давлатлар имзоламаган.

Замонавий Россияда ҳақиқий ядро зарядининг портлаши билан боғлиқ ядро синовлари ўтказилмаган. СССРда охирги синов 1990 йилда ўтказилган. Жорий йилнинг феврал ойида Владимир Путин АҚШ ядро синовларини қайта тикламаса, Россия ядровий синовларни ўтказмаслигини айтган эди

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG