Мигрантлар облаваси Ростовда
Ростов ФСБ бозордаги рейддан сўнг 20 россия гражданлигига эга шахс ҳарбий рўйхатга олиш бўлимига олиб борилгани ҳақида хабар берди.
Ходимлар хавфсизлик хизмати хабарича, рейд Ростовнинг “Темерник” бозорида ўтказилган. Полиция ва ФСБр 500 нафар Марказий Осиёликни текширувдан ўтказишган. Улардан 20 нафари яқинда Россия фуқаролигини олгани, аммо ҳарбий рўйхатдан ўтмагани аниқланган.
Бу ФСБ ходимлари томонидан амалга оширилган биринчи рейд эмас. Август ойида рейдлар Чувашия, Санкт-Петербургдаги сабзавот омборларида ўтказилди. Калугадаги муҳожир эркаклар ҳатто Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга ва Украинага урушга кетишга мажбур қилингани хабари чиққанди. Бусиз улар Россия паспортини олиш учун ҳужжатларни қабул қилмайди. Озодлик рус фуқаролигини қабул қилган мигрантларга облавалар Россиянинг барча минтақаларида ўтказилаётгани тўғрисида хабар бериб келади.
Россия "Град" учун Эрон снарядларини намойиш қилди
Россия Мудофаа вазирлиги рус ҳарбийлари ишлатаётган Эрон снарядлари акс этган видеони намойиш қилди. Теҳрон Москвага ҳарбий ёрдам бераётганини рад этиб келади. Германиянинг Билд нашри оммавий ахборот воситаларидан бунга эътибор қаратди.
Мудофаа вазирлиги видеосида бир нечта ракета тизимлари учун 122 миллиметрлик Араш снарядлари кўрсатилган, деб ёзади 2 октябр куни Россия ҳарбийларига яқин бўлган “Милитарй Информант” телеграм канали. Булар Россия ва Эрон армияларида хизмат қиладиган Совет Град кўп ракета тизимлари учун чуқур қайта ишлаб чиқилган ракеталардир.
Билд таъкидлашича, Град ҳар бир зарбада 40 тагача ракета отади; уруш бошлангандан бери Россия Қуролли Кучлари аллақачон юз минглаб бундай ўқ-дориларни сарфлаган. Шу сабабли, Москва доимий равишда Град мосламаси учун янги ракеталарга, шу жумладан Беларус, Шимолий Корея ва Эрондан ҳам муҳтож.
Эрон снарядлари можаро ҳудудидан бир неча бор видеога олинган. Улардан Украина ҳарбийлари ҳам фойдаланган.
Теҳрон ҳам, Пекин ҳам Россия армиясига ҳар қандай ҳарбий техника етказиб беришини рад этади. Эрон президенти Иброҳим Раиси охирги марта тахминан икки ҳафта олдин Эрон бундай ёрдам бермаслигини айтган эди, деб эслайди Билд.
Раша Тудэй бош муҳаррири Сибирда термоядро бомбасини порталишни таклиф қилди
Россия пропагандасининг таниқли юзларидан, Раша Тудэй бош муҳаррири Маргарита Симонян Россияга қарши Украинада уруш олиб бораётганини иддао қилган "коллектив Ғарбни жазолаш" учун Сибир устида термоядро бомбасини портлатиш мумкинлиги ҳақида гапирди:
“Ҳурматли собиқ ҳамкорлар, сизлар биз билан уруш қиляпсизлар, биз эса сиз билан уруш олиб боришга мажбурмиз. Бунинг учун, Худо раҳматли Жириновский айтганидек, Вашингтонга зарба беришнинг ҳам ҳожати йўқ... Агар биз ўз ҳудудимизда, Сибир узра юзлаб километр ичкарида, термоядровий портлашни амалга оширсак, ер юзида ҳеч қандай даҳшатли нарса бўлмайди: на ҳамма қўрқадиган ядро қиши бўлади, на атрофдагиларни йўқ қиладиган даҳшатли нурланиш. Барча радиоэлектроника ишдан чиқади, барча сунъий йўлдошлар, ҳатто мана бу камера ишламай қолади - биз 1993 йилларга қайтамиз. Айтишим мумкин: бу ажойиб иш бўлади, мен ҳатто хурсанд бўламан."
Маргарита Симоньяннинг бу сўзлари Россиянинг ўзида ҳам жиддий танқидга учради.
Шу сўзлар туфайли Москва шаҳар думаси депутати ёрдамчиси Николай Королев Россия Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигидан Симонянни маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилди. Ҳатто Кремл ҳам Симоняннинг баёнотларига муносабат билдиришга мажбур бўлди: Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ядровий синовлар ўтказиш ниятида эмаслигини, Симонян эса Кремлнинг расмий позициясини билдирмаслигини айтди.
Бироқ Россия “Буревестник” ядровий ракетасини синовдан ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда ёки аллақачон синовдан ўтказган бўлиши мумкин. Бу ҳақда New York Times Арктикадаги Россия ҳарбий базасининг сунъий йулдош тасвирларига таяниб ёзмоқда.
Италиянинг Венеция шаҳрида ичида сайёҳлар бўлган автобус ҳалокатга учради
Ҳодиса оқибатида 21 киши қурбон бўлди, 18 киши яраланган. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар, фавқулодда хизматлар ишламоқда.
Расмийларга кўра, автобусда хорижлик сайёҳлар, жумладан украиналиклар бўлган. Автобус Маргера маҳалласи яқинидаги лагерга кетаётганда йўлда ағдарилиб, ёниб кетган.
Венеция мери Луижжи Бругнаро, Х ижтимоий тармоғида ҳалокат даҳшатли бўганлигини ёзиб, шаҳарда мотам эълон қилганини билдирди. Ярадорлардан тўрт нафарининг аҳволи оғир. Ҳалок бўлганларнинг икки нафари болалар.