Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2025, Тошкент вақти: 08:47

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:28 3.10.2023

2023 йилнинг биринчи ярмида Россияга 2022 йилнинг январ-июнига нисбатан 50 мингга кам меҳнат муҳожири келган

Полиция зўравонлиги - мигрантлар камайишининг яна бир сабаби
Полиция зўравонлиги - мигрантлар камайишининг яна бир сабаби

Росстат маълумотлари асосида Гайдар институти томонидан ўтказилган тадқиқотнатижаларида шундай дейилади.

Расман қайдга турган Хорижлик ишчилар оқими 15 фоизга қисқариб, 282 минг кишини ташкил этди. Шу билан бирга, деярли барча МДҲ давлатлари ватандошларининг Россияга келишлари камайган. Фақат Тожикистондан келганлар сони 4 минг кишига кўпайди.

Шу билан бирга, ўз ватанига қайтган россияликлар сони камайди.

Россия иқтисодиёти хорижий ишчи кучига муҳтож, деди Владимир Путин 2023 йилги Шарқий иқтисодий форумда. 2030 йилга бориб Россия Федерациясига қўшимча 2,3 миллион киши керак бўлади, дея тахмин қилмоқда Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бунга сабаб санкциялар туфайли рублнинг асосий жаҳон валюталарига нисбатан қадрсизланиши, бу ҳам хорижлик ишчиларнинг ватанга юборилган пул ўтказмаларини конвертация қилишда реал даромадларининг қисқаришига олиб келди. Шунингдек, Россия ҳудудига дронлар ҳужуми, иқтисодий-сиёсий изоляция ва аҳоли орасида мигрантофобиянинг авж олиши ҳам бунга сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Аввалроқ Россиядаги ўзбек диаспораси вакиллари ўртасида ўтказилган ва қарийб 23 минг киши иштирок этган сўров натижаларига кўра, ўзбек муҳожирларнинг ярми доллар курси ошиши сабабли Россияни тарк этиш ҳақида ўйлаётганини билдирган.

19:25 3.10.2023

Германия Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

Бу ҳақда Германия ҳукумати сайтида хабар берилди.

Унга 14 та Bandvagn 206 зирҳланган транспортери, Biber кўприги ётқизиш машинаси, 2 та WiSENT 1 MC муҳандислик машинаси, тягачлари ва тиркама, 21 та чегара қўриқлаш машинаси, Леопард танклари учун радиостанциялар, 99 та сунъий йулдош алоқа терминаллари, Vektor дронлари учун эҳтиёт қисмлар, бинокллар, гранатомётлар учун ўқ-дорилар, тиббий техника киритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг аниқлик киритишича, янги пакетнинг бир қисми Бундесвер омборларидан амалга оширилади, қолгани Федерал ҳукуматнинг ҳамкорлари томонидан етказиб берилади.

19:24 3.10.2023

Арманистон парламенти Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) Рим статутини ратификация қилди.

Ратификация лойиҳаси 1998 йил 17 июлда имзоланган, аммо 2004 йилда Арманистон Конституциявий суди низомни Конституцияга зид деб эълон қилганди. 16 йилдан сўнг, 2020 йилда Арманистон ҳукумати Тоғли Қорабоғдаги урушдан кейин ратификация лойиҳасини муҳокама қилишга қайтди. 2021 йил 10 майдан бошлаб ХЖС юрисдикциясини тан олиш таклиф қилинмоқда.

Ушбу ратификация Россия билан муносабатларнинг таранглашиши ва Арманистоннинг Ғарб мамлакатлари, хусусан Украина билан яқинлашиши манзарасида содир бўлмоқда.

Арманистоннинг халқаро ҳуқуқий масалалар бўйича вакили Егише Киракосян ратификация қилиш зарурати 2022 йил сентябр ойида Озарбайжоннинг Арманистонга қарши кенг кўламли тажовузкорлиги, шунингдек, “Арманистон ҳудудида содир этилган бир қатор қўпол ҳарбий жиноятлар” билан боғлиқлигини айтди.

Рим статутининг шартларига кўра, Арманистон Путинни мамлакатга ташриф буюрган тақдирда ҳибсга олиши мумкин. Бироқ, аввалроқ Киракосян ҳибсга олиш масаласи "мантиқсиз", чунки "мамлакатлар раҳбарлари иммунитетга эга", деб айтган эди. Сентябр ойи бошида Россия Ташқи ишлар вазирлиги Арманистон элчисини чақириб, Арманистонга “нодўстона қадамлари” туфайли “қаттиқ огоҳлантириш” берганди.

19:22 3.10.2023

Токмакка Украина ҚК ҳужуми

Украина ҳарбий дрони 3 октябр, сешанба куни Запорожье вилоятидаги Токмак шаҳридан жанубда рус техникаси ёнаётгани акс этган видеони эълон қилди.

Журналистлар видео Россия томонидан босиб олинган Токмак шаҳридан 20 км жануби-шарқда жойлашган Свитле аҳоли пункти яқинида олинганини аниқлади.

Токмакнинг қўлга олиниши муҳим воқеа бўлади, чунки Украина қўшинлари Азов денгизига чиқишга ва Қрим таъминотини Россиядан ажратиб олишга имкон яратади.

Айни дамда Россия қўшинлари Токмак мудофаасини мустаҳкамламоқда ва Запороже вилоятидаги Бердянск йўналишида янги истеҳкомлар чизиғини қурмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG