Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2025, Тошкент вақти: 09:22

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:20 3.10.2023

Россиянинг Украинага янги ракета ва дрон ҳужумлари

3 октябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинага “Шаҳед” учоқлари ва “Искандер-К” қанотли ракетаси билан ҳужум қилди, деб хабар берди Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари.

Украина ҳарбийларига кўра, Россия дрон ва ракетани аннексия қилинган Қрим ҳудудидан учирган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Шаҳед типидаги 29 та дрон ва битта “Искандер-К” қанотли ракетасини йўқ қилганини хабар қилди.

Днепрда вайроналарнинг қулаши натижасида хусусий корхона, гараж ва автомобил ёниб кетди, ёнғин ўчирилди. Павлоградда дрон саноат корхонасига бориб урилган ва у ерга бошқа дрон қолдиқлари учиб кетган

19:46 2.10.2023

Болгария Россия автомобилларнинг мамлакатга киришини тақиқлади

Болгария Россия қайд рақамлари ўрнатилган автомобилларнинг мамлакатга киришини тақиқлайди. Тақиқ 2 октябр куни охирига қадар кучга киради, дея маълум қилди чегара полицияси раҳбари Антон Златов.

“Аминманки, кун охирига қадар Россия автомобиларининг мамлакатимиз ҳудудига киришига доир тақиқ жорий этилади, юк автомобиллари учун бунақа тақиқ бир неча ойдан бери амал қилмоқда”, деди Златов.

Златов ҳар куни Россия қайд рақамларига эга нечта автомобил Болгарияга киришини аниқ айта олмади, улар унча кўп эмаслигини билдирди.

Бундай тақиқ Литва, Латвия, Эстония, Польша, Финляндия ва Норвегияда аллақачон амал қилмоқда. Чеклов Евроиттифоқнинг Россияга қарши санкцияларига асосан жорий этиляпти.

Финляндия ҳукумати аниқлик киритишича, тақиқ Россияда доимий яшовчи ЕИ ва Европа иқтисодий зонасига мансуб мамлакатлар фуқаролари, шунингдек қўшфуқароликка эга шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундан ташқари, дипломатик рақамли автомобиллар ва гуманитар юк ташувчи уловларга ҳам.

Литва божхонаси Россия давлат рақамлари ўрнатилган автомобиллар эгаларидан уларни олти ой ичида Литва ҳамда Евроиттифоқ ҳудудидан олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда

19:43 2.10.2023

Сталин, Ленин, Дзержинский, Скобелев... Путин Россияси "қахрамонлари"

Россиянинг Тверь вилоятида, сиёсий қатағон қурбонларига бағишланган Медное ёдгорлик мажмуаси ҳудудида Иосиф Сталин, Владимир Ленин, Михаил Калинин ва Феликс Дзержинскийнинг бюстлари ўрнатилди, дея хабар беради 7х7. Воқеа жойидан олинган суратларни тверлик сиёсатшунос Даниил Корпусов нашр этди.

Қайд этилишича, Меднийда 1940 йилда НКВД вилоят бошқармаси томонидан отиб ташланган полшалик ҳарбий асирлар, шунингдек, Сталин террори қурбони бўлган совет фуқаролари дафн этилган.

“Мемориал” инсон ҳуқуқлари жамияти маълумотларига кўра, ҳайкалларни ўрнатиш Давлат Марказий замонавий тарих музейи ва “Медное” мажмуаси директорининг бевосита буйруғи билан амалга оширилган.

СССРда Иосиф Сталин даврида миллионлаб одамлар, жумладан ўн минглаб ўзбек зиёлилари оммавий қатағон қурбони бўлган. Сталиннинг ўлимидан сўнг қатағон қилинганларнинг кўпчилиги реабилитация қилинди ва у билан боғлиқ объектлар, жумладан, шаҳарлар номи ўзгартирилди. Совет раҳбарининг ёдгорликлари ҳам бузиб ташланган. Бироқ сўнгги йилларда Россиянинг қатор шаҳарларида яна Сталин ёдгорликлари пайдо бўла бошлади.

19:36 2.10.2023

Қўшиқчи Лола рус тилида сўзлашувчиларга Грузияда эҳтиёт бўлишни тавсия қилди

Ўзбекистонлик таниқли хонанда Лола Йўлдошева ўзининг Грузияга сафари ҳақида мана бу видеони жойлади. Қўшиқчи маҳаллий дўконлардан бирида рус тилида сўзлашгани учун унга “қўпол муносабатда бўлишганидан” арз қилди:

- Грузияга келаётганингизда бир нарсани ҳисобга олиб қўйинг. Бу ерда рус тилида сўзлашаётганингизда эҳтиёт бўлинг. Чунки бу ерда русларни, рус тилини мутлақо қабул қилмаслик мавжуд. Биз буни олдиндан билгандик, бу одамларнинг ҳиссиётларини шахсан мен бу одамларнинг бунга ҳуқуқлари борлигини тушунган ҳолда қизлар билан асосан ўзбек ёки инглиз тилида сўзлашяпмиз. Аммо кўп ҳолатларда бу муайян чегаралардан чиқиб кетган.

Лола уларни рус тилида сўзлашаётганини эшитган сотувчи грузин аёл уларга хизмат қилишдан бош тортгани ва қўпол муносабатда бўлганидан шикоят қилади. Грузия жамоатчилиги Украина уруши манзарасида Россияга қарши қатор акциялар ўтказган эди.

Лола Йўлдошева охирги йилларда Россияда яшаб, “Майя” тахаллуси билан ижод қилиб келган. Бироқ, Украинага босқин бошланганидан кейин, 2022 йилнинг май ойларида, у ўз Инстаграм саҳифасида Ўзбекистонга қайтаётганини эълон қилган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG