Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2025, Тошкент вақти: 10:03

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:34 2.10.2023

Арманилар Тоғли Қорабоғдан кетди

Ереван маълумотларига кўра, йил бошида Тоғли Қорабоғдаги арман аҳолиси 120 минг кишига етган.

Тан олинмасдан йўқ бўлган республиканинг собиқ вакилларининг сўзларига кўра, ҳозир вилоят деярли бутунлай бўшаб қолган.

19:32 2.10.2023

Тоғли Қорабоғдан охирги 15 киши Арманистонга етиб келди

Арманистон бош вазири матбуот котиби Назели Багдасарян сўнгги 24 соат ичида Тоғли Қорабоғдан Арманистонга ички кўчирилганлар оқимининг интенсивлиги сезиларли даражада камайди, “жараён ўзининг мантиқий якунига етмоқда”, дея хулоса қилди.

Фаолиятини якунлаган Тоғли Қорабоғ Республикаси омбудсмани Гегам Степаняннинг сўзларига кўра, Якшанба куни Тоғли Қорабоғдан келган қочқинлар бўлган сўнгги автобус Горис шаҳрига етиб келган. Унда 15 киши бор эди.

Арманистон расмийларига кўра, 1 октябр оқшомида мамлакатга Тоғли Қорабоғдан 100 514 нафар ички кўчирилганлар келган.

19:30 2.10.2023

Россия "Шаҳед"лар ҳужуми бўйича рекорд ўрнатди

В.Зеленский ва Шаҳед-136
В.Зеленский ва Шаҳед-136

Сентябр ойида Россия қўшинлари Украинага 503 та “Шаҳед” дронлари билан ҳужум қилди. Defense Express ахборот-консалтинг ширкати ҳисоб-китобига кўра, бу тўлақонли босқин бошланганидан бери Украинага қарши бир ой мобайнида қўлланган дронлар сони бўйича рекорд кўрсаткичдир.

Маълум қилинишича, сентябр давомида жами 19 кун Украина ҳудудларига Россия тарафидан дрон ҳужумлари бўлган. Ҳар ҳужумда ўртача 26 тадан дрон учирилган, икки марта эса 44 тадан дрон йўлланган. Зарбалар орасидаги энг узоқ танаффус атиги икки кунни ташкил қилган. Украина ҳарбийлари 396 та дронни уриб туширишга муваффақ бўлганлар.

Defense Express ёзишича, Россия “Шаҳед” дронларини Эрондан қанча баҳога сотиб олаётгани маълум эмас, аммо уларнинг тахминий таннархи 20 мингдан 40 минг долларгача. Яъни, Россия дронларни таннархида сотиб олган бўлса, бунинг учун 10 миллиондан 20 миллион долларгача сарф қилган бўлиши мумкин.

Бироқ дронлардан ҳимояланиш Украинага дронлар таннархига нисбатан анча қимматга тушяпти. “Ҳар битта “Шаҳед-136” дронига битта NASAMS ракетаси сарфланган, деб фараз қиладиган бўлсак, сентябрда Украина ўзини дронлардан муҳофаза қилишга 654 млн доллар чиқим қилган”, дея қайд этади Defense Express.

19:15 2.10.2023

Россия Украинага ракета ва дрон ҳужумларини давом эттирди

2 октябрга ўтар кечаси Россия Украинага яна дронлар билан ҳужум қилди, шунингдек 150 дан ортиқ аҳоли масканини артиллериядан ўққа тутди, дея маълум қилмоқда Украина армияси Бош штаби.

Айтилишича, “Шаҳед”лар Донецк, Запорожье, Луганск, Харьков ва Херсон вилоятларига ҳужум қилган. Айни ҳудудлар, шунингдек Суми ва Чернигов вилоятлари ракета зарбаларига ҳам учраган.

Тунги ҳужумлар чоғида Харьков вилоятининг Волчанск шаҳрида бир нафар фуқаро ҳалок бўлган, ёнғинлар чиққан, хусусий уйлар ва ноҳарбий корхоналар биноларига шикаст етган, деб ёзди вилоят раҳбари Олег Синегубов.

Херсонда тўрт киши жабрланди. Бир нафар тинч фуқаро бир оёғидан ажралди, яна бир киши енгил жароҳат олди, дея маълум қилди Украина ички ишлар вазири Игорь Клименко. Мулозимга кўра, полиция патрул автомобили устига снаряд тушган. Икки полициячи касалхонага ётқизилган, улардан бирининг аҳволи жуда оғир.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG