Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2025, Тошкент вақти: 11:29

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:18 1.10.2023

Украинадаги Майдан ҳалок бўлган аскарларга ҳурмат бажо келтирмоқда

Якшанба куни эрталаб украиналиклар Ҳимоячилар кунида ҳалок бўлган аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтирар экан, Киевдаги Майданда транспорт ҳаракати тўхтаб қолди.

"Мен аминманки, келгуси йиллар давомида ҳам бутун Украина бўйлаб одамлар бу кун урушда ҳалок бўлган йигитларни, аскарларни эслаб сукут сақлашади", дейди ўқитувчи Олександр.

Одамлар Украинанинг Мустақиллик майдонидаги Майданга гул қўйди ва ҳалок бўлган оила аъзоларининг исмлари ёзилган байроқларни ўрнатди.

“Мен қаҳрамонларимизни улуғлаш ва турмуш ўртоғимни зиёрат қилиш учун келдим. Юрагим оғрияпти, бу мен учун жуда қийин. У менга ва қизимга гул сотиб оларди, энди ўрнига биз гул олиб келамиз. Биз қаҳрамонларимизни унута олмаймиз. Биз уларни эслаб, оғир бўлса ҳам, улар ҳақида гапиришимиз керак”, дейди ҳудудий мудофаа жангчиси марҳум Александр Эремичнинг беваси Светлана.

Киевнинг шимоли-ғарбида, рус қўшинлари кенг кўламли босқиннинг бошида босиб олган ва рус ҳарбий зўравонликлари содир бўлган жойда бўлган Буча шаҳрида ҳам оилалар ҳалок бўлган эрлари ва ўғилларига ҳурмат бажо келтирдилар.

16:52 1.10.2023

Зеленский-Украина қурол ишлаб чиқарувчи давлатга айланади

Украина президенти Владимир Зеленский Украина «жаҳондаги йирик қурол ишлаб чиқарувчилардан бирига айланишини» айтди:

«Бугун кечқурун 19 давлатдан 38 та мудофаа компаниялари билан Мудофаа саноати альянсини туздик. Улар орасида АҚШ, Буюк Британия, Германия, Швеция, Дания, Нидерландия, Канада, Болгария, Австралия, Бельгия, Болтиқбўйидаги дўстларимиз Литва, Латвия ва Эстония, шунингдек, Чехия, Шимолий Македония, Словакия, Испания, Хорватия ва Финляндия бор. Бу жуда кучли лойиҳа, жараён давом этмоқда. Ҳали яна кўп компаниялар қўшилади».

Украина мудофаа саноати бўйича халқаро конференцияга мезбонлик қилди. Украина Россия билан урушда қурол яроғга бўлган ташқи қарамликни камайтириш учун мамлакат ичида қурол ишлаб чиқаришни оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Аввалги конференцияда асосий эътибор Украианага қурол етказиб бериш, бузилган техникаларни таъмирлаш ва украиналик аскарларни ўқитишга қаратилган бўлса, бу галги тадбирда Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича янги ўзгаришлар борасида келишувларга эришилди.

Киевда ўтган халқаро мудофаа саноати форумига 30 дан ортиқ мамлакатдан 250 га яқин мудофаа компаниялари ташриф буюрган.

Тадбирда бир қатор давлатлар мудофаа вазирлари ва вакиллари ҳам иштирок этди.

«Бу шунчаки амбиция ёки режа эмас, балки старт берилган лойиҳа», деди Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида.

16:13 30.9.2023

Россия ва Беларус спортчилари Париж Паралимпия ўйинларида нейтрал байроқ остида қатнашади

Россия ва Беларус спортчилари келаси йил Париж Паралимпия ўйинларида нейтрал байроқ остида иштирок этишлари мумкин.

Нейтрал байроқ остида беллашиш миллий терма жамоасиз ёки герб, байроқ ва мадҳияларсиз ўтишини англатади.

Бу ҳаракат ижтимоий тармоқларда украиналик расмийлар томонидан танқид қилинди, улар фикрича бу қарор Россиянинг уруш пропогандасини яна кучайтириб юбориши мумкин.

Халқаро спортчилар бошчилигидаги Global Athlet ҳаракати ҳам Паралимпия қўмитаси қароридан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди.

Халқаро олимпия қўмитаси Россия ва Беларуснинг Парижда ўтказиладиган беллашувларига рухсат берилиши ҳақида икки ҳафта ичида қарор қабул қилади.

Халқаро олимпия қўмитаси Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан бу давлат спортчиларни тақиқлаган, Москва буни махсус ҳарбий операция деб атаган.

Март ойида ХОҚ халқаро спорт федерацияларига россиялик ва беларуслик спортчиларнинг қайтишига рухсат бериш бўйича тавсиялар тўпламини эълон қилди.

ХОҚ спортчилар ҳукуматларнинг хатти-ҳаракатлари учун жазоланмаслиги кераклигини айтган.

16:08 30.9.2023

Украина мудофаа саноати халқаро альянсини тузмоқчи

Украина президенти Владимир Зеленский Украина мудофаа саноати халқаро алянсини тузаётгани, унинг иштирокчилари Украинада қурол ишлаб чиқариш ниятида эканини айтди.

Киевда чиқиш қилган президент 30 мамлакатдан 252 мудофаа компанияси мудофаа саноати халқаро алянсида иштирок этишини таъкидлади.

У, шунингдек, АҚШга яқинда қилган ташрифи чоғида президент Жо Байден билан Украинада биргаликда қурол ишлаб чиқариш тўғрисида келишиб олганини айтди.

Украина ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, аллақачон 19 мамлакатдан 38 компания Алянсга қўшилган.

Шу ҳафта Германия ҳукумати Rheinmetall консернига Украина билан зирҳли техникага техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган қўшма корхона яратишга рухсат бергани маълум бўлди.

Айни пайтда Украина ва АҚШ биргаликда қурол ишлаб чиқаришни муҳокама қилмоқда.

Бу ҳақда жума куни Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак журналистларга маълум қилди.

Ермакнинг сўзларига кўра, гап биринчи навбатда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ишлаб чиқариш ҳақида кетмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG