Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2025, Тошкент вақти: 12:46

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:47 29.9.2023

Владимир Путин Вагнер гуруҳининг юқори мартабали собиқ қўмондонларидан бири билан учрашди

Улар Украинада кўнгилли бўлинмаларнинг жанговар ҳаракатлардаги иштироки ҳақида гаплашишди. Кремль Вагнер зобити ҳозир мудофаа вазирлиги таркибида фаолият кўрсатаётганини билдирди.

Кремлнинг маълум қилишича, Путин кеча кечқурун «Седои» номи билан танилган Трошев ва мудофаа вазири ўринбосари Юнус-Бек Евкуров билан учрашган.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Трошев ҳозирда мудофаа вазирлигида ишлаётганини айтди.

Россиянинг Афғонистон ва Чеченистондаги урушлари фахрийси бўлган Трошев Путиннинг туғилиб ўсган Санкт-Петербургдан бўлиб.

Афғонистондаги хизматлари учун Трошев икки марта Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган. У 2016 йилда Суриянинг Палмира шаҳрида «Исломий давлат» жангариларига қарши муваффақиятли ҳужумдан сўнг Россиядаги энг олий орден – «Россия Қаҳрамони» унвони билан мукофотланган.

17:44 29.9.2023

Украина бош вазири ўринбосари: Ҳатто ҳужжати бўлмаган украиналиклар Қримдан Украинага киритилади

Киев назоратидаги ҳудудларга келиш ниятида бўлган қримликлар мамлакат ичида биржойдан иккинчи жойга кўчиб борган шахслар сифатида давлатдан ва халқаро ташкилотлардан ёрдам олишлари мумкин, дея баёнот берди Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук:

“Колотиловка-Покровка гуманитар йўлаги ишлаб турибди, одамлар ундан фойдаланишмоқда. Ҳужжатларингиз, ҳатто паспортингиз бўлмаса ҳам йўлга чиқишингиз мумкин – Украина ўз фуқароларини киритади”.

Яриморолдан учинчи мамлакатлар орқали Украинага келувчилар мамлакат ичида кўчган шахслар сифатида моддий ёрдам олишлари мумкин.

“Бу ёрдам давлат ёки халқаро ҳамкорларимиз томонидан тўланадиган ойлик нафақалар, бепул бошпана ва озиқ-овқат, ҳатто Киев ёки Харьковга йўл чиптаси кўринишида бўлиши мумкин. Суми томондан келадиганлар учун Киевга бепул эвакуация поезди қатнаб турибди”, деди Ирина Верешчук.

17:41 29.9.2023

Курск электр нимстанциясига ҳужум видеоси

Россия Мудофаа вазирлиги ҲҲМ тизимлари 11 та дронни уриб туширганини билдирди. Улардан бири Калуга вилоятида, қолган ўнтаси эса Курскда йўқ қилинган. Курск вилояти губернаторига кўра, дронлар ҳужуми натижасида бешта аҳоли маскани электрсиз қолган.

“Украинская правда” нашри Курск вилоятидаги электр нимстанциясига дрон ҳужум қилгани акс этган видеони ёйинлади.

Нашрнинг Украина хавфсизлик хизматидаги манбасига кўра, ушбу станция Россия армиясининг муҳим объектларига электр етказиб берган. Нашр суҳбатдоши Украина россияликларга блэкаут нималигини тушунтираётганини урғулаган.

17:39 29.9.2023

Россия Украинага ракета ва дрон ҳужумларини уюштирди

Россия армияси 29 сентябрга ўтар кечаси Николаевга зарбалар берди. Шаҳар чеккаларида жойлашган инфратузилма объектлари ҳужумга учради, дея маълум қилди Николаев вилояти ҳарбий маъмурияти бошлиғи Виталий Ким. Жабрланганлар тўғрисида ҳозирча бирон маълумот йўқ.

Пайшанба оқшомида Россия ҳарбийлари Херсонни ҳам ўққа тутди. Тинч аҳолидан уч нафар аёл ҳалок бўлгани айтилмоқда. Херсон вилояти прокуратураси портлаш бўлган жойлар фотосуратларини эълон қилди. Аёлларнинг ёнида болалари ҳам бўлган, улар омон қолишган.

Пайшанба куни Украинанинг Суми вилоятига камида 30 та ҳужум бўлди. Россия билан чегарадош ҳудудларда қарийб 200 та портлаш қайд этилди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти маълум қилмоқда

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG