Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2025, Тошкент вақти: 13:32

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:58 28.9.2023

Навалнийга суд қарори ўзгаришсиз қолдирилди

Москва суди қамоқдаги россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийга нисбатан чиқарилган 19 йиллик қамоқ жазосини ўз кучида қолдирди.

У ҳозирда сиёсий сабабларга кўра қўйилган турли айбловлар билан тўққиз йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.

Навалний август ойида ўзининг коррупцияга қарши кураш жамғармаси фаолияти билан боғлиқ айбловлар бўйича айбдор деб топилган эди. Бу унга бешинчи бор ҳукм ўқилиши ва учинчи марта энг узоқ муддат тайинланмоқда. Навалний ва унинг тарафдорлари буни Кремлнинг сиёсий босими деб билади.

Аппеляция суди ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.

Навалний ҳозирда жазони 6-сонли қаттиқ режимли қамоқхона ўтамоқда. Аммо энди у жазонинг қолган қисмини ўташ учун бошқа колонияга ўтказилади.

Владимир вилоятидаги максимал хавфсизлик колониясида сақланаётган мухолифатчи Алексей Навалний 12 ой муддатга якка камера типидаги хонага (ЕПКТ) жойлаштирилди.

"Бир йиллик якка камера - барча турдаги колонияларда мавжуд бўлган энг оғир жазо", деб ёзди Навалний твиттерида .

18:56 28.9.2023

Ўлганга - медал

Бошқирдистонда маҳаллий амалдорлар Украинадаги урушда қатнашган ҳарбий хизматчига медал “тақдим этиш” жараёнини фотошоп қилишибди.

Ваҳоланки Украинада оғир яраланган жангчининг ўзи бир муддат олдин вафот этган.

Бундай ҳаракатнинг сабабларини ҳеч бир амалдор тушунтира олмади. Изоҳга ҳожат йўқ…

18:54 28.9.2023

"Украина Эрон ва Суриядаги Шаҳед заводларига зарба бермоқчи бўлган"

Украина август ойида Ғарб иттифоқчиларига Россиянинг Украина ҳудудига зарба беришда фойдаланилган Россия ва Эрон дронларидаги Европа компонентлари ҳақида махфий ҳисобот берди. Бу ҳақда чоршанба куни Британиянинг The Guardian газетаси Украина томонидан G7 мамлакатларига узатилган 47 бетлик ҳужжат билан танишганини ёзди.

Ҳисоботда Украина Эрон ва Суриядаги дрон ишлаб чиқариш майдончаларини йўқ қилиш учун қурол етказиб беришни сўраган. Украина ва Эрон ўртасидаги масофани ҳисобга олиб, бунга қандай эришиш мумкинлиги айтилмаган.

Газетанинг ёзишича, хабарда, Эроннинг Шаҳед дронларида Ғарбда ишлаб чиқарилган 50 дан ортиқ электрон компонентлар топилгани, ҳозирда ишлаб чиқарилиши Россияда қисман маҳаллийлаштирилгани айтилган.

Ҳужжатда Швейцария, Нидерландия, Германия ва Полшадан бўлган тегишли компонентларни ишлаб чиқарувчи бешта Европа компанияси номи келтирилган. Компонентлар Эронга Ўзбекистон, Туркия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Вьетнам ва Коста-Рика каби учинчи давлатлар орқали киритилган.

18:52 28.9.2023

АҚШнинг янги санкциялари

Геран - 2 - бу Эроннинг Шаҳеди.
Геран - 2 - бу Эроннинг Шаҳеди.

Кеча, 27 сентябр куни Қўшма Штатлар Эронга ҳужумчи дронлар учун бутловчи қисмлар етказиб берган Эрон, Хитой, Гонконг, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларининг бешта юридик шахс ва икки жисмоний шахсига қарши санкциялар жорий қилди.

Россияда "Геран-2" деб аталган "Шаҳед" ҳужумчи дронлари ўтган йилнинг охирида фронтда қўлланила бошланди. Жорий йилда Татаристоннинг Елабуга шаҳрида дронларни йиғиш ташкил этилди ва унга муҳожирлар, жумладан ўзбек қизлар ишга таклиф қилинаётгани Озодликда хабар берилган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG