Путиннинг матбуот котиби: Қодировнинг ўғли билан бўлган воқеага изоҳ бермайман
Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қамоқдаги ўсмир ўғлининг калтакланишига изоҳ бермаслигини айтди:
“Ҳа, кечирасиз. Мен дарҳол айтаман, мен Қодировнинг ўғли билан бўлган воқеага изоҳ бермайман. Илтимос, саволларингизни беринг. Мен изоҳ беришни истамайман”.
Россия Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров душанба куни Қуръонни ёқишда айбланган маҳбусни калтаклаган ўсмир ўғли Адам билан фахрланишини айтганди.
2004 йилда бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлган отаси Ахмат изидан 46 ёшли Қодиров 2007 йилда президент бўлганидан бери Чеченистонни қаттиққўллик билан бошқариб келади. У Путиндан вайрон бўлган ҳудудни тиклаш учун катта маблағ олди ва барча катта лавозимларга ўз қариндошларини қўйди. Қодировнинг касаллиги ҳақида эса ҳанузгача миш-мишлар юрибди.
Миллиардер Варданян террорчиликни молиялаштиришда айбланмоқда
Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизмати Тоғли Қорабоғ сепаратистик ҳукуматининг собиқ раҳбари Рубен Варданяннинг Озарбайжонда ҳибсга олингани акс этган кадрлар билан бўлишди.
Озарбайжон Рубен Варданянни терроризм ва бошқа жиноятларни молиялашда айбламоқда.
Тоғли Қорабоғнинг бўлгинчи ҳукуматининг собиқ раҳбари Арманистонга ўтмоқчи бўлганида ҳибсга олингани маълум қилинди.
Йирик инвестиция банкига эгалик қилиб, Россияда бойлик орттирган миллиардер тадбиркор Варданян 2022 йилда Тоғли Қорабоғга кўчиб ўтган ва шу йил бошида истеъфога чиқишидан олдин бир неча ой минтақа ҳукумати раҳбари бўлиб ишлаган.
Актёр Марк Стронг - Украинанинг янги инсонпарварлик элчиси
Украина президенти Владимир Зеленский Россия ҳужумларда Херсон вилоятига алоҳида эътибор қаратаётганини айтди.
Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида Берислав ва Херсон ҳудудларида қурбон бўлганларга ҳамдардлик билдирди.
"Шу кунларда Россия Херсон, Берислав ва Херсон вилоятидаги қишлоқларни шафқатсизлик билан ўққа тутмоқда. Босқинчилар қасддан уйлар, фермер хўжаликлари, дўконлар ва инфратузилмаларга артиллерия, бомбалар билан зарба беряпти. Ўз яқинларини йўқотган барчага ҳамдардлик билдираман", деди Украина президенти.
Зеленский видеомурожаатида британиялик актёр Марк Стронг United24 маблағ йиғиш платформасининг янги элчиси бўлганини эълон қилди. Зеленский Стронгнинг мақсади Украина мактабларини қайта қуриш учун маблағ йиғиш эканлигини таъкидлади.
Украинага Шаҳедлар оммавий ҳужуми
28 сентябрга ўтар кечаси рус қўшинлари Шаҳед-136/131 камикадзе дронлари билан Украинага ҳужум қилди. Украина қуролли кучларига кўра, ҳужум жануби-ғарбий йўналишдан амалга оширилган — дронлар Краснодар ўлкаси ва Қримдан учирилган.
Ҳужумни қайтариш учун қирувчи учоқлар, зенит-ракета бўлинмалари ва мобил ўт ўчириш гуруҳлари жалб қилинди, 44 та дрондан 34 таси йўқ қилинди, дейилади қўмондонлик баёнотида.
Украина жануби мудофаа кучлари матбуот котиби Наталя Гуменюкнинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари Украина бўйлаб бир неча гуруҳ ҳужумга учраган дронларни ишга туширган.