Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2025, Тошкент вақти: 16:22

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:06 26.9.2023

МАГАТЭ бош директори: Запорожье атом электр станциясида вазият нозиклигича қолмоқда

ЗАЭС
ЗАЭС

МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси Запорожье атом электр станциясида вазият нозиклигича қолаётганини айтди.

Атом электр станциясида МАГАТЭнинг 10 нафар хавфсизлик бўйича экспертлари жойлаштирилди, деди Гросси Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган МАГАТЭ Бош конференциясининг 67- сессиясидаги нутқида.

МАГАТЭга аъзо давлатларнинг юқори даражали вакилларини айни кунларда Венада жам бўлган. 4 кунлик конференцияда ядро хавфсизлиги ва МАГАТЭ шафелигида хавфсизлик фаолиятини кучайтириш ҳамда агентликнинг ҳимоя чоралари самарадорлигини ошириш муҳокама қилинмоқда.

19:04 26.9.2023

Латвия полицияси: “Я – русский” ёзувини ёпиштириб олган ҳайдовчиларга жарима солинади

Бу ҳақда полиция идораси Х (собиқ “Твиттер”) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Таъкидланишича, шунақа ёзувли автомобил аниқланганда полиция ҳайдовчидан уни дарҳол олиб ташлашни ва нима мақсадда ёпиштиргани ҳақида изоҳ беришни талаб қилади. Бундан ташқари, автомобил эгаси жаримага тортилади.

Полиция департаменти ойнасига “Я – русская” деган ёзув ёпиштирилган Латвия рақамли автомашина сурати интернетда тарқалгани ортидан шундай баёнот билан чиқди.

Латвия полициясига кўра, Украинадаги уруш манзарасида автомобилларда “провокация мазмунидаги ёзувлар” қўлланишига йўл қўйиб бўлмайди.

Аввалроқ Латвия Адлия вазирлиги мамлакат ичидаги Россия ва Беларусда рўйхатдан ўтган автомобилларни мусодара қилишга доир қонун лойиҳасини тайёрлаётгани хабар қилинганди.

Латвия сейми (парламенти) Россия уруш рамзларини жамоат жойларида намойиш этганлик учун жарималар белгилаган: Z ва V ҳарфлари учун жисмоний шахс 350, юридик шахс эса 2,9 минг еврогача жарима тўлайди. Бундан ташқари, мамлакатда “ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларни очиқча оқлаш ва улуғлаш” деган жиноий модда ҳам мавжуд. Россиянинг Украинага тажовузи айнан шунақа жиноятга тенглаштирилган.

19:01 26.9.2023

Навалний 19 йиллик қамоқ жазосига апелляция берди

Москва апелляция суди бугун мухолиф сиёсатчи Алексей Навалнийнинг экстремизм айблови бўйича берган апелляциясини кўриб чиқади. Бу айблов Навалнийнинг қамоқ муддатига 19 йил қўшилишини англатади.

Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган Навалний фирибгарлик ва бошқа айбловлар билан 11 ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

"Путин ўз шахсий ҳокимиятини кенгайтириш учун қўшни давлатни азоб-уқубатга дучор қилмоқда, у ерда одамларни ўлдирмоқда. Эндиликда оддий ҳаёт кечираётган ва оиласига гамхўрлик қилиши керак бўлган кўп сонли Россия фуқароларини уруш ўчоғига ташламоқда. Шунинг ўзи жиноят эди, энди эса бу каттароқ жиноятга айланди”, деган эди Путин танқидчиси.

Навалнийнинг сиёсий ҳаракати қонундан ташқари деб топилиб, »экстремистик" деб эълон қилинган.

18:57 26.9.2023

Рамзан Қодиров маҳбусни калтаклаётган видеони тарқатди

Рамзан Қодиров ўғли Адам Қуръонни ёқишда айбланган талаба Никита Журавелни калтаклаганини тан олиб, ўзининг Телеграм-каналида ўғли билан фахрланишини” ёзди.

"Калтаклади ва тўғри иш қилди. Бундан ташқари, ҳар қандай Муқаддас Китобга тажовуз қилган, жумладан, уни намойишкорона ёқиб юборган ва шу орқали буюк мамлакатимизнинг ўн миллионлаб фуқароларини хафа қилган ҳар бир киши қаттиқ жазоланиши керак, деб ҳисоблайман," деб ёзди Чеченистон раҳбари.

Мамлакатимизда Россия президенти Владимир Владимирович Путин томонидан имзоланган Муқаддас Битикларни ҳимоя қилувчи ноёб қонун мавжуд. Мамлакат фуқароларининг диний қадриятлари давлат томонидан юқори даражада ҳимоя қилинади. Провокаторларга ўрин йўқ!

Видеода ҳарбий кийим кийган Адам Қодиров Журавелнинг бошига мушт туширгани ва тепгани, кейин уни полга йиқитгани ва калтаклашда давом этаётгани кўрсатилган.

Ўз навбатида, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси Ева Меркачева Қодиров томонидан эълон қилинган иқрорни "Россиянинг бутун ҳуқуқий тизимига қарши кураш" деб атади ва у Федерал Жазони ижро этиш хизматига Никита Журавелни зудлик билан Грознийдаги тергов ҳибсхонасидан бошқа вилоятга олиб кетилиши талаби қўйилган сўров юборган.

Аввалроқ Чеченистон Ахборот вазири Ахмед Дудаев Рамзан Қодировнинг 15 ёшли ўғли Адам талаба Никита Журавелни “диний туйғулар уйғунлигида” калтаклаганини тан олганди.

Никита Журавел 2023 йилнинг 21 май куни Волгоградда жоме масжиди олдида Қуръонни ёқиб юбораётган 11 сониялик видеода пайдо бўлгани учун ҳибсга олинган эди. Тергов қўмитасининг таъкидлашича, сўроқ пайтида Журавел “Украина махсус хизматлари кўрсатмаси бўйича 10 минг рубл мукофот эвазига ёқиб юборганини” тан олган.

Журавелга қарши диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилгани учун жиноий иш очилиб, кейин у Чеченистонга кўчирилган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG