Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2025, Тошкент вақти: 17:07

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:53 26.9.2023

Тоғли Қорабоғда ёқилғи омбори портлаши натижасида 20 киши ўлди, 290 киши жабрланди

Тоғли Қорабоғ ҳудудида, Степанакерт – Аскеран трассаси яқинидаги ёқилғи омбори портлаши натижасида 20 киши ўлиб, 290 киши жабрланди. Бу ҳақда тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб “Интерфакс” хабар қилмоқда.

“Тиббий марказларга танаси турли даражада куйган 290 киши ётқизилди. Етти киши касалхонада вафот этди. 13 кишининг жасадлари таниб олинганича йўқ. Ўнлаб одамлар жуда оғир аҳволда қолишмоқда”, дейилади хабарда.

Степанакерт марказий клиник шифохонасида беморлар эвакуацияга тайёрланмоқда. У ерга Арманистондан “зарур тиббий жиҳозлар, дори-дармон ва шифокорлар билан” вертолётлар жўнатилгани хабар қилинган.

Воқеа 25 сентябрь оқшомида содир бўлди. Тан олинмаган республиканинг Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати портлаш ёқилғи резервуарларидан бирида содир бўлганини билдирди.

Тан олинмаган ТҚР инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Гегам Степанян аввалроқ, жабрланганларни эвакуация қилиш учун Қорабоғдан Арманистонга ҳаво йўлагини очиш зарурлигини айтган эди.

18:48 26.9.2023

Абрамс танклари Украинага етиб келди

Украина президенти Владимир Зеленский Абрамс танкларининг илк партияси Украинага етиб келгани ва тез орада фронтга жойлаштирилишини тасдиқлади.

«Бугун Мудофаа вазири Рустем Умеров муҳим ҳисобот эълон қилди. Америкадан биринчи Абрамс танклари Украинага етиб келди. Биз танкларни босқинчиларга қарши ҳаракатларимизни кучайтириш ҳозирлаяпмиз. Бу муҳим мустаҳкамловчи омил бўлади. Қолаверса, Ф-16 самолётлари ва узоқ масофали ракеталар сингари ўзимизга керак бўлган бошқа қуролларни олиш устида ҳам ишлаяпдамиз. Учувчилар ва инфратузилмани тайёрлаш давом этмоқда. Украина ҳудудларини озод қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Худди шу нарса ҳаво мудофаасига ҳам тегишли. Мамлакатимизнинг бутун ҳудудини қамраб олиш учун бизга ҳозиргидан кўра кўпроқ мудофаа тизимлари керак», деди Владимир Зеленский.

18:46 26.9.2023

Россия Измаил тумани порт инфратузилмасига ракета зарбаларини берди

Тунда рус қўшинлари Руминия билан чегарадош Измаил тумани порт инфратузилмасига ракета зарбалари берди. Ҳужум натижасида назорат-ўтказиш пункти биноси, омборлар, 30 га яқин юк машинаси зарар кўрган, олтита юк машинаси ёниб кетган.

Украина ББC хизматининг Давлат чегара хизмати кейинчалик Руминия билан чегарадаги Орловка паром назорат-ўтказиш пункти бомбардимон натижасида вайрон бўлгани, унинг иши тўхтатилгани ҳақида хабар берди. Чегарани кесиб ўтиш учун Рени автомобил назорат пунктидан фойдаланиш тавсия этилади.

Интернетга жойланган бу видеода Украинадаги портлашларни Руминия чегарасидан кўриш мумкин эди. Руминия чегара полицияси сешанба куни берган баёнотида, Украина томонига қилинган ҳужумлар туфайли Тулcеа округи Исакчи шаҳридаги Дунайдан ўтиш жойи орқали ҳаракат ёпилганини билдирди.

19:33 25.9.2023

Россияга қайтаётган тобутлар

Интернет тармоғида пайдо бўлган бу кадрларда эса Россия авиацияси Украинада урушда нобуд бўлган рус аскарларини тобутларда уйларига қайтармоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG