Озодлик фотомухбири Умида Аҳмедова Тошкент яқинида жойлашган Болғали қишлоғида бўлиб, у ерда истиқомат қилувчи этник қозоқлар турмушидан фотосуратларни жўнатди.
Болғали қишлоғи ҳаётидан лавҳалар
1
Болғали қишлоғи Тошкентдан 40 километр нарироқда, Фарғона водийсига элтувчи Қамчиқ довонига кетаверишда жойлашган.
2
Зурия опой шу қишлоқда туғилиб, бутун умрини шу ерда яшади. Унин эгиз синглиси Фотима ҳали чақалоқдалигида ҳаётдан кўз юмган.
3
Зурия опойнинг келини, кенжа ўғлининг хотини қўшни холага салом беряпти.
4
Эшак-аравага хашак ортиб олган болғалилик қишлоққа ташриф буюрган фотомухбирни учратиб, "Мини-Қозоғистонга хуш келибсиз", деб ҳазиллашади.