Запороже вилоятидаги Павловка қишлоғи қандай қилиб сув ва электр токисиз ўқлар остида яшайди?
Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинининг бошиданоқ, Запороже вилоятидаги Павловка қишлоғи аҳолиси деярли фронт чизиғида бўлди. Сергейнинг айтишича, уларнинг уйлари Россия позициясидан бир неча километр масофада жойлашган.
Павловкада деярли соғ уйнинг ўзи йўқ. Россия ҳарбийлари қишлоқни артиллерия ва миномётлардан ўққа тутмоқда.
Аммо ўлим хавфи борлиги, элетр токи йўқлиги ва сув таъминотининг узилишига қарамай, қишлоқда йигирмага яқин киши истиқомат қилади.
Бомбалар остида яшашга ўрганиб қолган Сергей улардан бири. Ёввойи ўтлар ўсиб, ярми ёниб кетган боғнинг ўртасида портламай қолган рус Смерч ракетаси турибди.
«Бизга икки ҳафта мана шундай ракеталар отишди», дейди Сергей.
Унинг уйи омон қолган, бироқ хўжалик иншоотлари ва қўшниларининг уйи вайрон бўлган. Павловкадан бир неча ўнлаб вайронага айланган бинолар қолган эди. Аммо рус қўшинлари, дейди Сергей, турли ўқ-дорилардан фойдаланиб, қишлоқни текислашда давом этмоқда.
Қишлоқ турғуни Ларисанинг сўзларига кўра, бир вақтлар Павловкада юздан ортиқ одам яшаган. Энди – жуда нари борса йигирма киши қолган. Уларнинг аксарияти фақат инсонпарварлик ёрдами туфайли яшаб турибди:
"Улар бизга инсонпарварлик ёрдамини олиб келишди, банкаларни очишди, овқатландик - ва тамом. Шундай жон сақлаяпмиз".
Қўшни кўчада эри билан яшайдиган Валентина ҳам ҳеч қаерга кетишни истамайди. Болалари келинглар деб қўнғироқ қилишмоқда, лекин улар уйни ташлаб кетгилари йўқ.
«Қаерга ҳам борардик, уй ҳовлини кимга ҳам ташлаб кетардик. Биз ҳеч қаерга кетмаймиз. Бу бизнинг еримиз!», дейди қишлоқ турғуни.
Павловкада электр ва сув деярли йўқ: осколкалар деярли ҳар куни симларни узади. Аммо одамлар ўз қишлоғида қолишни афзал кўришади.
Нафақат Павловкада, балки Запороже вилоятидаги ўттизга яқин фронт чизиғидаги қишлоқларда юзлаб одам ана шундай бомба ва ракеталар ёмғири остида яшашга мажбур.
Германия Украинага 400 миллион евролик янги ёрдам пакетини эълон қилди
Бу ҳақда Германия Мудофаа вазирлиги сайтида чоп этилган хабарда айтилади. Ажратилган маблағлар Украинага миналанган Гепард танклари, ИРИС-Т зенит-ракета комплекслари ва майдонларга қарши курашиш учун 200 дона МРАП зирҳли техникаси учун йўналтирилади.
Ёрдам пакети шунингдек, 155 мм артиллерия тизимлари учун ўқ-дорилар, миномёт ўқлари ва масофадан жойлаштирилган миналар учун АТ-2 мина ракеталарини ўз ичига олади.
Шунингдек, қишки жиҳозлар, аввал етказиб берилган тизимлар учун эҳтиёт қисмлар, транспорт воситалари ва “нафақат қуруқликда, балки денгизда ҳам тажовузкорга зарба берадиган 50 та сув усти дронлари берилади.
“Шундай қилиб, биз Украинага энг катта фойда келтирадиган асосий соҳаларга эътибор қаратмоқдамиз, шунинг учун биз асосий эътиборни артиллерия, ҳаво ҳужумидан мудофаа, ўқ-дорилар ва машғулотларга қаратамиз”, дейилади Рамштейннинг 15-йиғилиши якунлари бўйича эълон қилинган хабарда.
Германия Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича Европада биринчи, дунёда эса АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради, дея қайд этади Германия Мудофаа вазирлиги.
Лавров Украина тинчлик режаси ва БМТнинг Қора денгиз бўйича ғалла келишувини жонлантириш таклифига шубҳа билдирди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина таклиф қилаётган тинчлик режаси ҳамда БМТнинг сўнгги лойиҳаси ҳақида гапирди. Унинг айтишича Украина тинчлик режаси ҳамда Қора денгиз ғалла ташаббусини жонлантириш бўйича таклифлар «ҳақиқатга яқин эмас»:
«Буни амалга ошириш мутлақо имконсиз. Бунинг иложи йўқ. Бу таклифлар реал эмас ва ҳамма буни тушуниб турибди, лекин айни пайтда бу музокаралар учун ягона асос эканлигини айтишмоқда».
Лавров агар Киев ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари айни позицияда қолса, можаро жанг майдонида ҳал бўлишини таъкидлади.
Лавровнинг Москва Россия қишлоқ хўжалик банкига нисбатан санкцияларни олиб ташлаш ва уни глобал SWIFT тизимига қайтариш бўйича ваъдалар бажарилмагани сабаб дон келишувини тарк этганини айтди.
Зеленский Люблин шаҳрида полшалик кўнгиллилар билан учрашди
Украина президенти Владимир Зеленский Канададан қайтиш чоғида кутилмаган ташриф билан Полшада тўхтади. Зеленский у ерда полшалик кўнгиллилар билан учрашди ва уларга миннатдорлик билдирди:
«Бизга нафақат қўшни, балки ҳақиқий дўстдек яқин бўлган шундай ўғил ва қизларимиз борлиги учун Полша халқидан миннатдорман».
Полшалик журналист ва кўнгилли Бянка Залевска Россия Қримни аннекция қилган 2014 йилдан то ҳозирги кунга қадар Россиянинг тажовузи ҳақида туркум хабарлар бериб келади.
"Биз жуда миннатдормиз. Менимча, Украина бутун Европани, шу жумладан Полшани ҳимоя қилаётганини барча поляклар тушунади ва Украинадан миннатдор”, деди Залевска.
Зеленский Дамиан Дуда жамоаси билан Бахмут ва Соледардаги жангларда яраланган украиналик аскарларга ёрдам бергани, тиббий буюмлар сотиб олиш ва фронт шифокорларини тайёрлаш учун пул йиғганини эътироф этди.
Зеленскийнинг ташрифи Полша ўтган ҳафта Украинадан ғалла импортига қўйилган тақиқни узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиб, Киев билан муносабатлари бироз кескинлашган пайтга тўғри келди.