Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2025, Тошкент вақти: 11:14

Абитуриент кундалиги: Қабул қандай ўтаяпти?

Ўзбекистонда 1 август куни олий таълим ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бошланди. Бу йил тест имтиҳонлари бир кунда эмас, 15 кун давомида ўтказилади. Ўтган йиллари тест имтиҳонлари пайти кузатилган "Бункер", "Паравоз", "Ректор", "Калла" каби ҳолатлар жорий йилда ҳам кузатилаяптими? Умуман тест жараёни қандай ўтаяпти? Буни Озодликнинг жонли блоги орқали кузатинг. Мавзуга оид маълумотлар, фото-видеолар бўлса, ​Telegram, WhatsApp тармоғи орқали +420 724 971 539; +420 724 740 755 рақамларига йўлланг!

14:03 1.8.2018

Тест синовлари муносабати билан мобил алоқа ўчирилмайди, аммо кўчалар ёпилади

Олийгоҳларга кириш учун тест синовлари ўтказиладиган 1-15 август кунлари мобил алоқа компаниялари хизмат кўрсатишни тўхтатмайди. Бу ҳақда “Beeline” мобил алоқа ширкати вакилига таянган ҳолда “Kun.uz” маълум қилди.

Аввалги йилларда тест синовлари ўтказиладиган кунлари Ўзбекистонда барча мобил алоқа ширкатлари SMS ва интернет хизматларини вақтинча ўчириб қўяр эди.

Жорий йилда тест синовлари 1 августдан 15 августгача ҳар куни икки сменада соат 9:00 дан 12:00 гача ва 15:00 дан 18:00 гача ўтказилади.

Айни пайтда 1 август куни Тошкент шаҳрида тест синовлари ўтказилиши муносабати билан Кўргазма, Ифтихор, Уста Ширин ва Акмал Пўлат кўчалари эрталабки соат 6дан соат 16гача ёпилиши эълон қилинди.

Бу йил Ўзбекистондаги 60 та Олий Таълим муассасаси ва унинг 19 та филиалига 675 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди. Бу ўтган йилгига қараганда 54 мингга кам.

XS
SM
MD
LG