тел: +420 2 2112 3387 mobile:+420 605 562 270 (шошилинч хабарлар) twitter: khurmatb skype: khurmatskype facebook:Khurmat Babadjanov
20 июн халқаро қочқинлар куни. Ўз жойларини тарк этишга мажбур бўлганлар орасида ўзбеклар ҳам кўп.
Озодлик тингловчилари Ўзбекистонда ҲРУнинг ёпилиши, нарх кўтарилгани ва Ўшда милициянинг бебошлигидан арз қилишди.
Гап Қозоғистон Ўзбекистонга экстрадиция қилган 29 қочқинни ҳақида кетмоқда.
ЕИ Ўзбекистонни халқаро мажбуриятларига амал қилган ҳолда, ҲРУ фаолиятига рухсат беришга чақирди.
Эътиқоди учун қамалган Абдулазиз Мирзаевнинг майити 8 июнга ўтар кечаси Тошкент вилояти Чиноз туманидаги уйига келтирилди.
"Эркин микрофон" суҳбатдошларидан бири ўз ҳаққини на ватанида, на муҳожирликда талаб қила биладиган ўзбеклар ҳақида гапирар экан беҳос ана шу фикрни айтди.
Депутат Виола фон Крамон ЎХҲ вакиллари билан учрашувдан сўнг Тошкент расмийси Норов билан суҳбатлашди.
Берлинда Ўзбекистон халқ ҳаракатининг илк қурултойи ишини кузатган америкалик таҳлилчи Питер Синетт шундай фикрда.
Андижон қирғинидан кейин Канададан бошпана топган қочқинларнинг олти йиллик ҳаëти алоҳида ҳикояга лойиқ.
26 апрел куни Европа Парламенти аъзолари ўзбек расмийлар ва фуқаровий жамият вакиллари билан учрашди.
Бу ном остида бирлашган ташаббускорлар Facebook орқали ҳукуматга бўйсунмаслик чақирувини эълон қилди.
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган суҳбатдошларимиз дунё сиёсий майдони ва Ўзбекистон ичкарисида рўй бераётган воқеалар хусусида фикр юритишди.
1 апрелдан Ўзбекистонга киритиладиган хориж унига солинадиган акциз солиқлари яна 15 фоизга оширилади.
Россияда меҳнат муҳожирлари учун киритилган патент тизими¸ ўзбек муҳожирларига кўра¸ улар учун қатор қулайлик яратмоқда.
ЕИ Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Майя Косянчич Иттифоқ Ўзбекистон ҳукуматининг Ҳюман Райтс Уотч ваколатхонасини ëпиш қароридан қаттиқ ташвишда экани, лекин бунга норозилик ўлароқ Европа Иттифоқи Тошкентда ваколатхонасини очишдан воз кечмаганини билдирди.
Ямандаги қабилалардан бири қўлида гаровда қолаëтган тожикистонлик ўзбек жарроҳи Ҳамиджон Олчибоев Озодлик билан суҳбатда Душанбе ҳукумати ва ўзини Яманда ишга ëллаган Россиянинг "Техностройэкспорт" ширкати жиддий ҳаракат қилмаса¸ ўлдирилиши муқаррарлигини айтмоқда.
Россиядаги "Vremena Productions" киностудияси Москвадаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳаёти ҳақида "Лимонарий" номли қисқа метражли филмни суратга олди. Филмда Россияга мардикорликка келиб алданиб қолганлар ролини профессионал актëрлар эмас¸ балки ўзбек мардикорларининг ўзлари ўйнади.
60 яшар Ҳамиджон Олчибоев душанба куни Яманнинг Шабва вилоятида маҳаллий қабила вакиллари тарафидан ўғирлаб кетилди. Қуролли шахслар қўлида қолаëтган тожикистонлик ўзбек жарроҳи Озодлик билан суҳбатда ўз вазиятининг ўта жиддий эканини билдирди.
Сешанба кунги баëнотида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон жаҳоннинг бир қанча мамлакати ҳукуматларини интернетга қўйилган чекловларни олиб ташлашга чақирди. "Интернет цензураси иқтисодий тараққиётга ўрнатилган тўсиқдир", деди Клинтон жумладан.
Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсуновга суиқасд қилганлик ва Ички ишлар вазирлиги расмийси Ҳасан Асадовни ўлдирганликда айбланиб, узоқ муддатларга қамалган 84 киши устидан ўтказилган тўртта ёпиқ суд чиқарган ҳукмлар орадан бир йил ўтиб маълум бўлди.
Давомини ўқинг