Лукашенко Сочида Путин билан учрашди

28 май куни Беларуснинг авторитар президенти Александр Лукашенко Россиянинг Қора денгиз соҳилида жойлашган Сочи шаҳрида Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.

Учрашув Европа Иттифоқи мамлакатлари Беларусь 23 май Ryanair авиаширкати учоғини Минскда мажбуран қўндириб, унинг бортидаги журналистни қўлга олгани учун Минскка қарши санкция жорий қилишга ҳозирланаётган бир пайтда ўтказилди.

Путин бир кунлик учрашув Ryanair авиаширкати рейси йўналиши ўзгартирилиши Ғарбда келтириб чиқарган "хархашадан" олдин режалаштирилганлигини таъкидлади.

"Бизда ушбу ҳодисадан бошқа муҳокама қиладиган мавзуларимиз бор", - деди у Лукашенкога.

"Ҳа, бу хархаша", - деб жавоб қайтарди Лукашенко.

Беларус 23 май куни Афинадан Вильнюс шаҳрига учаётган Ryanair авиаширкати учоғи бортида бомба борлиги ҳақида хабар келиб тушганини иддао қилиб, ҳавога МиГ қирувчи учоғини кўтарди ва йўловчи ўчоқни Минскка қўнишга мажбурлади. Учоқ Минскка қўнганидан кейин, ҳеч қанақа бомба топилмади.

Лайнер ерга қўнгач, гўё салонда мухолифатчи журналист Роман Протасевич ва унинг қиз ўртоғи, Россия фуқароси София Сапега борлиги маълум бўлди. Қиз ҳам журналист билан бирга қўлга олинди.