Туркманистонда таровиҳ намозлари масжидларда ўқилмоқда

Ашхободдаги "Ҳазрати Умар" жомъе масжиди.

Коронавирус пандемияси қабатида Туркманистонда Рамазон ойида ҳам масжидларга жам бўлиш амалиётидан воз кечилгани йўқ.

РИА Новости агентлигининг маҳаллий диндорлар сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, COVID-19 муносабати билан диний жабҳада бирор чеклов киритилган эмас – одамлар жума намозларини ҳам, таровиҳ намозларини ҳам масжидларда ўқишмоқда.

Қайд этилишича, Туркманистон президенти Рамазон ойининг илк оқшомида Ашхободдаги “Ҳазрати Умар” масжидига бориб, оқсоқоллар билан бирга ифтор қилган. Маҳаллий ТВ лавҳасига қаралса, ифторликда 100 чоғли киши иштирок этганини билиш мумкин.