Эронда коронавирус туфайли жорий этилган чекловлар бекор қилинмоқда

Теҳрон марказий бозори ҳам очилди.

Эрон коронавирус туфайли жорий этилган айрим чекловларни бекор қилишда давом этмоқда. 20 апрелдан бошлаб шаҳарлараро трассалар ва савдо марказлари, жумладан, Теҳроннинг марказий бозори ҳам очилди.

Ресторанлар, спорт муассасалари эса ҳозирча ёпиқ.

Расмий маълумотда Эронда коронавирусга чалинганлар сони 80 минг экани айтилди. Улардан 5 минг нафари вафот этди. Эрон парламенти COVID-19 ўлганлар сони кўпроқ бўлиши мумкинлигини, беморлар сони озайтирилиб кўрсатилаётган бўлиши эҳтимолини билдирди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, коронавирус туфайли Эронда ишсизлик 20 фоизга, инфляция 40 фоизга етди.