Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Москвага ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашиш учун борди.
Зариф билан биргаликда Россияга Эрон энергетика вазири Ризо Ардаканян ҳам сафар қилди. Эрон ва Россия расмийлари ўзаро ҳамкорлик, минтақадаги вазият, ҳамда 2015 йилда дунёнинг қудратли давлатлари ва Теҳрон ўртасида Эрон ядровий дастури бўйича эришилган келишувни муҳокама қилишади.
АҚШ президенти Дональд Трамп 2015 йилда Вашингтон Эрон билан тузилган халқаро шартномадан чиқишини эълон қилганидан бери икки давлат муносабатлари кескинлашиб бормоқда. Москва АҚШ ва Эронни вазият кескинлашишига йўл қўймасликка чорлаб келади.
Трамп, шунингдек, Форс кўрфазидан ўтувчи кемалар хавфсизлигини таъминлаш учун ҳудудга халқаро назорат кемаларини юборишга чорлаб келади.
Кейинги ойларда кўрфазда бир неча нефть танкерига ҳужум қилинди. АҚШ ушбу ҳужумлар ортида Эрон турганини айтиб келади.