6 август куни Теҳрон БМТни АҚШнинг Эронга қарши санкцияларига қарши чора кўришга чақирди. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат ядровий дастури бўйича музокараларни бошлашдан аввал “чекловчи чоралар” бекор қилиниши кераклигини айтди.
АҚШ президенти Дональд Трамп 2015 йилда Вашингтон Эрон билан тузилган халқаро шартномадан чиқишини эълон қилганидан бери икки давлат муносабатлари кескинлашиб бормоқда.
Бугунга қадар президент Руҳоний ҳам, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ҳам АҚШ санкция рўйхатига киритилди.
Эроннинг БМТдаги элчиси Мажид Раванчи БМТ бош котиби Антонио Гутеррешга норозилик хатини юборди. Аммо ушбу вазиятда Гутерреш қандай чора кўра олиши номаълум. БМТ матбуот котиби эса Эрон хатини шарҳлашдан бош тортди.
Трамп Эронга “максимал даражада босим ўтказиш” сиёсатини амалга ошириб келаётган бўлса-да, эронликлар билан музокара олиб боришга тайёр эканлигини айтган.