Арманистон Бош вазири Николь Пашинян Тоғли-Қорабоғ масаласини тинч йўл билан ҳал этиш фикрида собит эканини билдирди. 4 март куни Европа парламентининг ташқи ишлар қўмитасида қилган чиқишида Пашинян:
-Тоғли -Қорабоғ конфликти тўғрисида айтадиган бўлсам, бу конфликтнинг ҳарбий ечими йўқлигини алоҳида таъкидлаш ўта муҳим деб ҳисоблайман. Шунинг учун биз бу масалани тинч йўл билан ҳал этиш мақсадида ижобий муҳитни яратишимиз шарт,-деди Пашинян.
Арманистон Бош вазири ўтган йилнинг сентябрида Тоғли-Қорабоғ зиддиятини нафақат Арманистон ва Тоғли-Қорабоғ халқи, балки Озарбайжон халқи учун ҳам манфаатли тарзда тинч йўл билан ҳал этиш зарурлиги тўғрисида баёнот берган эди.
Сўнгги 20 йилда Арманистон раҳбарияти биринчи марта мана шундай баёнот берган. Бироқ Озарбайжон томони бу баёнотга ўз муносабатини билдирмади.