Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қишлоқ ҳўжалигини ислоҳ қилиш доирасида деҳқончиликка оид халқ мақоллари ва маталларини йиғишни буюрди. Бу ҳақда давлатга қарашли ТДХ ахборот агентлигининг 7 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши ҳақидаги хабарида айтилган.
Видеоселектор йиғилиши давомида мамлакатда бошланган кенг миқёсли миллий дастурларни амалга оширишнинг устувор вазифалари, бошоқли экинларни агротехника талаблари даражасида парваришлаш, ерни баҳорги экишга тайёрлаш каби масалалар муҳокама қилинган.
Деҳқончиликка оид халқ мақоллари ва маталларини йиғиш иши Туркманистон қишлоқ хўжалик университети ходимлари зиммасига юклатилди.