Тошкент шаҳри автобус парки 2020 йилгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилшган 835 та автобус билан тўлдирилади.
“Тошшаҳартрансхизмат” ширкатининг маълум қилишича, янги автобусларнинг 320 таси катта сиғимли MAN,515 таси эса Isuzu русумида бўлади. авьобусларнингг асосий қисми газ билан ҳаракатланиши назарда тутилмоқда.
Маълум қилинишича, Тошкентдаги мавжуд автобус йўналишлар тармоғини такомиллаштириш ва янги йўналишларни очиш ҳам белгиланган. Жумладан, 77 та автобус йўналишида трассада ҳаракатланиш қисқартирилади, 4 тасида у ўзгартирилади ва 4 тасида — узайтирилиб, 5 та янги йўналиш очилади ва 2 таси ёпилади. 8 та шаҳар атрофидаги йўналиш бўйича трассада ҳаракатланиш қисқартирилади.