Давлат идораларидаги "Ягона дарча"ларда 18 йўналишда хизмат йўлга қўйилади

Андижонлик тадбиркорлардан бири Рафиқжон Исроиловга қарашли ширинлик цехи

Ўзбекистондаги вазирлик, давлат бошқарув органлари вакиллари "Ягона дарча" марказлари орқали тадбиркорларга 18 йўналишда давлат хизмати кўрсатади.

Бу ҳақда «Elektron Hukumat» тимзимини ривожлантириш маркази тарқатган хабарда айтилишича, шу масалага бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтган ва унда кўрсатилажак давлат хизматини йўлга қўйиш механизми муҳокама қилинган.

Хабарда айтилишича, ҳар бир давлат муассасасаси, жумладан вазирлик, давлат ва хўжалик бошқарув органларининг юридик бошқармалари вакиллари "ягона дарча" марказлари орқали аҳоли, жумладан, табдиркорлик субъектлари мурожаатларини қабул қилади ва уларга хизмат кўрсатади.

Ўзбекистонда президент Мирзиёевнинг "Тадбиркорлик субектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги" қарори билан 2017 йилдан бошлаб "ягона дарча"лар ташкил этилмоқда.