Эрон ҳукумати бир неча йиллардан бери одамларга консерватив исломий қадриятларни тақдим этиб мамлакатнинг "ғарблашувига" қарши курашиб келишади. "Настоящее Время" мухбири Эймос Чаппл Эронга уч марта сафар қилди ва унинг сўзларига кўра, ҳақиқий Эрон ва унинг аҳолиси Ғарб томонидан тақдим қилинган Эрондан кескин фарқ қилади.
Сиз билган ва билмаган Эрон
13
Паланган қишлоғида яшовчи курд қизи. Тоғли ҳудудларда қияликлар шундай жойлашганки, тепада яшовчи қўшнилар пастдаги уй томларидан ҳовли сифатида фойдаланишади
14
Эрон ва Ироқ чегараси бўйлаб Курдистон жойлашган. Баъзан тоғ орқали Ироқдан Эронда тақиқланган контрабанда спиртли ичимлик олиб келинади. Эрон қора бозорида бир банка пивони тахминан 10 долларга сотиб олиш мумкин
15
Эркак киши Теҳрондаги Бехежте-Заҳро қабристонида плиталарни ювмоқда. Қабристонда Эрон-Ироқ урушида ҳалок бўлганлар учун ажратилган бўлим бор.
16
Ëш йигитлар Теҳрон метросида ҳарбийлар билан жанжаллашмоқда