Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2025, Тошкент вақти: 04:03

Туркия: ҳарбий тўнтаришга уринишда ҳаммаси бўлиб 194 киши ўлди (жонли)

Расмий маълумот: ҳарбий тўнтариш тарафдорларидан 104 киши ўлдирилди. Бундан ташқари 90 киши, шу жумладан 41 полиция ходими нобуд бўлди. Бу ҳақда Туркия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи вазифасини бажарувчи Умит Дўндар баёнот берди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 16 июль куни Анқарадаги қароргоҳига етиб келди. Туркия президенти ҳарбий тўнтаришга уринишни "ватанга хиёнат ҳаракати" дея баҳолади. Туркияда юз бераётган сўнгги воқеаларни Озодлик билан бирга кузатинг.

Анқара шаҳри Гўлбаши прокуратураси ҳарбий тўнтариш уриниши ортидан келиб чиққан қуролли тўқнашувда 42 кишининг ўлганини маълум қилди.

Отатурк аэропортида Эрдўғонни ўнг минглаб инсонлар қарши олди
Отатурк аэропортида Эрдўғонни ўнг минглаб инсонлар қарши олди

Бош вазир Йилдирим: "Ватандошларимиздан майдонни асло тарк этмасликларини, вазият тўлалигича назоратга олингунга қадар турган жойларида қолишларини истайман"

Президент Эрдўғон: "Сиз бизнинг Меҳметчигимизсиз, Меҳметчигимиз ўлароқ, Меҳметлеримиз ўлароқ шу онда қаршингизда турган халққа, сизнинг оналарингизга, оталарингизга, қардошларингизга қарши силоҳ ўқталганингизни қабул этишимиз асло имконсиз. Бу силоҳлар сизга бу миллат томонидан берилди, бу силоҳларни агар сиз бу силоҳни берган миллатингизга қарши қаратсангиз, бутун бадалини оғир тўлайсиз".

Турк халқи ўз ҳарбийларини ардоқлаб "Меҳметчик" деб атайди - Озодлик изоҳи

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG