Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2025, Тошкент вақти: 04:48

Туркия: ҳарбий тўнтаришга уринишда ҳаммаси бўлиб 194 киши ўлди (жонли)

Расмий маълумот: ҳарбий тўнтариш тарафдорларидан 104 киши ўлдирилди. Бундан ташқари 90 киши, шу жумладан 41 полиция ходими нобуд бўлди. Бу ҳақда Туркия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи вазифасини бажарувчи Умит Дўндар баёнот берди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 16 июль куни Анқарадаги қароргоҳига етиб келди. Туркия президенти ҳарбий тўнтаришга уринишни "ватанга хиёнат ҳаракати" дея баҳолади. Туркияда юз бераётган сўнгги воқеаларни Озодлик билан бирга кузатинг.

Туркиянинг ўнлаб шаҳарларида юз минглаб инсонлар ҳарбий тўнтариш уринишига қарши намойишларга чиқди.

Туркия Буюк Миллат Мажлисига отилган бомбалардан яраланган 12 кишининг полиция ходимлари бўлгани маълум қилинди.

ва Канал Д офиси жойлашган бинога ҳарбийлар бостириб кириб, журналистлар ва режиссёрлардан эфирни тўхтатишни талаб қилди.

CNN Turk Анқара офиси раҳбари ҳарбийларга фақтагина уларнинг қўлида қурол борлиги учун бўйсунаëтгани ва улар қилаëтган иш ҳато эканлигини билдирди.

Телеканал кўрсатувлари тўхтатилди.

Турк хабар агентликларига кўра, Туркия армияси Бош штабидан яна отишма овозлари кела бошлади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG