Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2025, Тошкент вақти: 05:10

Туркия: ҳарбий тўнтаришга уринишда ҳаммаси бўлиб 194 киши ўлди (жонли)

Расмий маълумот: ҳарбий тўнтариш тарафдорларидан 104 киши ўлдирилди. Бундан ташқари 90 киши, шу жумладан 41 полиция ходими нобуд бўлди. Бу ҳақда Туркия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи вазифасини бажарувчи Умит Дўндар баёнот берди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 16 июль куни Анқарадаги қароргоҳига етиб келди. Туркия президенти ҳарбий тўнтаришга уринишни "ватанга хиёнат ҳаракати" дея баҳолади. Туркияда юз бераётган сўнгги воқеаларни Озодлик билан бирга кузатинг.

Туркия ҳукуматидаги айрим мулозимлари томонидан айбланган диндор Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги "Хизмат" ҳаракати "ҳарбий тўнтаришга уринишни" қоралаб чиқди.

"Биз Туркиянинг ички сиёсатига ҳарбийлар аралашишини қоралаймиз. Эрдўғон тарафдорларидан бизга нисбатан қилинган даъволар масъулиятсизликдир", дейилади баёнотда.

Туркияда энг йирик диний жамоалардан бири бўлган "Хизмат"га ҳозирда АҚШда истиқомат қилаётган Фатҳуллоҳ Гулен раҳбарлик қилади.

Бир гуруҳ аскарлар жонли кўрсатув пайтида CNN Turk телевидениеси биносига кирди, дея хабар берди haberler.com cайти.

НАТО: "Туркиянинг демократик тамойилларига ҳурмат кўрсатилиши шарт"

НАТО Бош котиби Янс Стоненберг Туркиядаги демократик тамойилларни ҳурмат қилишга чақирди.

“Ҳушёрликка, тинчликка ҳамда Туркиядаги демократик тамойилларга ва конституцияга мутлақ ҳурмат кўрсатишга чақираман,” деди НАТО Бош котиби.

Туркия Бош вазири: "Иншаоллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади"

Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим: "Афсуски, демократиямизга¸ миллатимизга қарши ҳаракат уюштирилди. Булар тинч аҳоли вакилларига¸ партия биноларига¸ давлат биноларига¸ парламент биносига ҳужумлар уюштиришди. Барча сиëсий партиялар давлат ва халқ билан бирга эканликларини билдирди. Халқ ўз давлатини қўриқлаш учун кўчага чиқди. Иншаоллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади."

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG